Latest news

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  4 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  13 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

Канюк, Гриффитс ва "Насаф" афсонаси қаерда? News

Канюк, Гриффитс ва "Насаф" афсонаси қаерда?

Олий лига, аниқроғи бўлажак суперлига клублари янги мавсумга тайёргарликни қизғин олиб боришмоқда.

ОЧЛда ўйнайдиган учала клубларимиз ҳам айни пайтда хорижда йиғин ўтказмоқда. Қолган жамоалар эса Тошкентда ёки ўз қароргоҳларида тараддуд кўришмоқда.

"Насаф" жамоаси айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида шуғулланмоқда. Рўзиқул Бердиев Туркиядаги йиғинга жами 23 нафар футболчи билан кетгани ҳақида клуб расмий сайти хабар берганди.

Жамоа таркибига янги қўшилган футболчилар борасида ҳам расмий сайтда маълумотлар чоп этилди. Лекин қизиқ томони шундаки, "Насаф" расмий сайти жамоани расман тарк этган футболчилар ҳақида лом-лим дегани йўқ. Масалан ҳозирга қадар жамоани Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов, Дилшод Раҳматуллаев, Сайдулло Раҳматов ҳамда Мақсуд Каримов сингари футболчилар тарк этишди. Лекин клуб бу ҳақда негадир сукут сақламоқда. Ҳар қандай жамоанинг асосий таркибидаги исталган футболчиси тарк этса бу ҳақда клуб расман эълон қилади ва камига ўша футболчиларнинг хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

"Насаф" матбуот хизмати учун намуна:

“Локомотив”ни 3 нафар футболчи тарк этди

Шерзод Файзиев “Локомотив” билан хайрлашди

Соҳибов, Толипов ва Нурматов "Пахтакор"ни тарк этди

"Пахтакор" Шипилов, Сергеев ва Каримовга омад тилайди

Аммо "Насаф" ҳозирча "аждарлар" учун 10 йилдан ортиқ меҳнати синган футболчиси, жамоа афсонасига айланган ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳақида ёзишди унутган кўринади.

Нега? Ёки "Насаф"дан кетган футболчилар Қарши жамоаси учун дарҳол бегонага айланадими? Шунча йил қилган хизматлари унутиладими?

Яқинда "Насаф" спорт директори Виталий Ни "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида жамоадан кетган футболчилар тўғрисида шундай деганди: "Футболчига яхши таклиф келганида унинг олдида иккита йўл қолади: Садоқат ва пул. Улар ушбу иккита йўлдан ўзларига маъқулини танлашди", - дея гапириб ўтганди.

Кейинчалик эса "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоадан кетган футболчиларни клубга садоқатсизлик қилди, деб ҳисобламаслигини билдирди ва улар қийин паллаларда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилишганини эслатиб ўтди.

Куни кеча эса "Насаф" менежери Шамил Ярулин ҳам шу вақтга қадар жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган, ютуқларга ўз ҳиссасини қўшган футболчиларни ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлаганди. Шунингдек, Ярулин кетган футболчиларни "Насаф" либосида пайти олқишлаб, жамоадан кетгач уларни ҳақоратлашларини қоралади.

Бу албатта тўғри фикр. Энди қизиқ савол туғилади, нега унда кетган футболчиларни ҳурматини жойига қўйиш кераклигини ПФЛ расмий сайтидаги интервью чоғида такрор таъкидлаётган менежер, клуб расмий сайтида улар ҳақида хабар чоп этишни матбуот хизматидан сўрамаяпти? Ёки талаб қилмаяпти?

Илҳом Шомуродов ҳам шунча йил "Насаф" учун жон куйдириб ўйнаганди. Лекин жароҳати сабаб футболдан узоқлашган ҳужумчи мана 1 йилдан ошди "Насаф" билан бирга эмас. Лекин "Насаф" клуби бу собиқ ҳужумчиси жамоадан кетгани ёки ҳозирги ҳолати борасида ҳеч қандай расмий хабар бермаганди.

Энди "Пахтакор"даги легионерлар Гиди Канюк ва Ростин Гриффитс ҳақида. "Шерлар" Туркияда ҳозирга қадар иккита назорат беллашуви ўтказишди. Бу ўйинларда "Пахтакор" расмий сайтида эълон қилинган таркибга кўра, Гриффитс ва Канюк йўқ.

Шота Арвеладзе Туркиядаги йиғинга олиб кетган футболчилар рўйхатида эса Канюк ва Гриффитс номлари ёзилганди. Бу футболчилар айни пайтда жамоа билан биргами-йўқми номаълум. Чунки бу футболчилар ҳақида ҳеч қандай хабар чиққани йўқ. Балки жароҳатлари сабаб улар назорат учрашувларида иштирок этишмагандир. Лекин шуниси аниқки, бу футболчиларнинг тақдири ёки ҳозирги ҳолати борасида "Пахтакор" матбуот хизмати жим.

Йиғин давомида Шота Арвеладзенинг фикрлари клуб расмий сайтида эълон қилинди. Мураббий ҳам Канюк ва Гриффитс борасида ҳеч нима демаган.
Энди ўринли савол туғилади, балки "Пахтакор" бу легионерлар хизматидан воз кечдими?
Бу борада "Пахтакор" матбуот хизмати алоҳида хабар чоп этишини кутамиз.

Шунингдек, Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" сафида жамоанинг собиқ ҳимоячиси Егор Кримец иштирок этмоқда. Бу ҳақда клубнинг телеграмдаги расмий каналида қўйилган сурат орқали хабар топдик.

Қизиғи, "Пахтакор" Егор Кримец жамоа билан бирга шуғулланаётганини ҳам эълон қилгани йўқ. Балки шартнома имзоланмагандир, аммо кўрикда ўтаётгани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот чоп этилмади.

Умид қиламизки, тез орада бу борада ҳам "Пахтакор" аниқ ахборот беради. Ҳар ҳолда яқин кунларда жамоа ОЧЛ доирасида муҳим ўйинни ўтказади. Жамоадаги ҳолат, ўзгаришлар жуда кўпчиликни, хусусан жамоа мухлисларини ҳам қизиқтириши аниқ.

ОЧЛдаги стартини гуруҳ босқичидан бошлайдиган Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" ҳам янги мавсумга тайёргарликни хорижда, аниқроғи БААда олиб бормоқда.

Клуб расмий сайти хабарларида йиғин давомида бўлажак рақиблар ким бўлиши эълон қилинди. Аммо жамоа БААга қандай таркибда йўл олгани, мураббийлар штаби ва ёки футболчилар рўйхати ёзилмади. Чемпион жамоа сирли таркибда хорижга йўл олган кўринади. Жамоа кўригида янги футболчилар, легионерлар қўшилгани ҳақида ўша футболчиларнинг собиқ жамоалари эълон қилмоқда. Лекин "Локомотив" расмий сайти жамоага янги қўшилган футболчилар ҳақида маълумот беришга шошилмаяпти.

Шунингдек, "темирйўлчилар" билан биргаликда амирликлардаги йиғинда "Пахтакор"нинг собиқ вингери Шерзод Каримов қатнашмоқда. "Локомотив"нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида жамоа футболчиси Икром Алибоевни туғилгани куни билан бутун коллектив табриклагани акс этган фотосурат чоп этилди. У ерда эса Шерзод Каримов ҳам бор.

"Локомотив" матбуот хизмати тез орада БААдаги йиғинда жамоа қандай таркиб билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот беришини кутиб қоламиз.

Бу билан фақат матбуот хизмати вакилларини қораламоқчи эмасман. Балки улар жамоа билан бирга йиғинга олиб кетилганида бу каби саволлар юзага келмасмиди, ким билади дейсиз.


Шаҳбоз Беғамов 

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика