Канчельскис: "Давлат телеканалларида футболни тез-тез намойиш этиш керак"
12 sep 2014 16:37
News
Канчельскис: "Давлат телеканалларида футболни тез-тез намойиш этиш керак"
"Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис, Россияда футбол трансляцияларига нима етмаслигини айтиб ўтди.
"Бизда деярли ҳаммаси яхши, ёқимсизликлар кам, аммо улар ҳамма ерда бор. Доимо интилиш учун мақсад бор. Баьзида бизда вазиятларни такроран кўрсатишмайди, сабабини билмайман. Менимча, бошқа тарафлардан ҳам суратга олиш керак. Испания, Англия ёки Германияга тажриба оширишга боришса яхши бўларди. Уларда бошқа томонлардан ҳам суратга олишади, шу сабабли вазиятлар аниқ кўринади. Профессионаллар буни билишади, оддий мухлислар эмас. Кўпроқ такрорий вазиятлар бўлишини хоҳлайман, баьзи жойларда секинлаштириб кўриш керак, чунки футболчининг ҳаракатини тўлиқ кўриш керак бўлиб қолиши мумкин. Қолгани яхши.
Давлат каналларида тез-тез футболни кўрсатишлари керак, чунки бу спорт дунёда биринчи ўринда туради. Бизда "Дом-2" ёки "Камеди Клаб"га ўхшаган бемаза нарсаларни кўрсатишади. Аввлгидек спорт ва соғлом ҳаёт тарзини кўргимиз келади. Баьзида инсонлар адашиб қолгандай тасаввур уйғонади. Марказий ўйинларни миллий Биринчи каналимиз кўрсатиши керак. Тез орада бизда жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, одамлар буни тушиниши керак. Болаларимиз "Дом-2"га эмас, спортга, соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш керак" - дейди Канчелскис.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments