Latest news

21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  0 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  14 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  8 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  157 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб? News

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?

Париж oлимпиадасида иштирок этаётган Канада аёллар футбол миллий жамоасидан 6 очко олиб ташланди.

Канада ташкилий қўмитасининг бир неча аъзолари, жумладан, бош мураббий ҳам ўйинларда ишлашдан четлатилди. Улар ҳалол ўйин қоидаларини бузганликда айбланди

Аниқланишича, 22 июл куни жамоа ходими Канаданинг бўлажак рақиби Янги Зеландия аёллар миллий жамоаси машғулот ўтказаётган майдон атрофида дрон учириб, уларни хуфёна кузатган.

Франция расмийлари дронни Канада жамоаси таҳлилчиси Жои Ломбард учирганини аниқлаган. Оқибатда, у ва ёрдамчи мураббий Жасмин Мандер ўйинлардан четлатилди. Франция прокуратураси дрон операторини ҳибсга олди. У айбига иқрор бўлган ва 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бош мураббий Беверли Пристман янги зеландияликларга қарши ўйинда жамоани бошқармасликка қарор қилди ва кейинроқ Канада МОҚ томонидан Олимпия ўйинларининг қолган қисмига дисквалификация қилинди. Мураббийнинг ўзи, биринчи хабарлардан сўнг, ёрдамчиларининг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида билмаслигини айтди.

Канада Янги Зеландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ФИФА ундан 6 очкони олиб ташлади.

Ломбарди, Пристман ва Мандер ФИФА томонидан 12 ойга дисквалификация қилинди, Канада футбол федерацияси ҳам 225 минг доллар жаримага тортилди.

Маълумот учун, Канада терма жамоаси гуруҳдаги ҳар икки учрашувда ғалаба қозонганди. Бугун улар Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика