"Камп Ноу"дан ҳам катта! Хитойда энг катта футбол стадиони қуриш бошланди
16 apr 2020 16:29
News
"Камп Ноу"дан ҳам катта! Хитойда энг катта футбол стадиони қуриш бошланди
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуанжоу провинциясида сиғими 100 минг атрофидаги ўринга бўладиган энг катта футбол стадиони қуриш бошланди.
Янги стадионнинг майдони тахминан 150 минг к. м. бўлса, унинг атрофидаги ҳудуд 300 минг кв. м. ни ташкил этади.
Ушбу спорт объектининг тепасида "Гуанчжоу Эвергранд" клубига эгалик қиладиган "Эвергранд груп" турибди. Компания ушбу спорт мажмуасига 12 миллиард юан (1,69 млрд. атрофида) сармоя киритади.
Арена эгалари стадионнинг 2023 йилги Осиё Кубогига қадар тайёр бўлишини кутмоқдалар. Қурилиш ишлари 2022 йилнинг охирида якунланади.
Компания шунингдек Хитойда 3тадан 5тагача бўлган сиғими 80мингдан 100 минггача бўладиган футбол стадионлари қуради.

Link :
Source : Xinhua
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments