Latest news

20:15Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:52"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  27 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  4 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" News

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Камолиддин Тожиев мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтди. Яққол 3-4та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса нима бўлганини билмайман, тўғриси. Футболчилар кийиниш хонасида қолиб кетишгандир балки. Голни ҳам ўзингиз кўрдингиз, ҳаводан узатилган пас голга айланиб кетди", - дейди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилди дедингиз. "Ал Райян" жамоаси бугунги учрашувда жамоангиздан қайсидир жабҳада устунроқ бўла олдими? "Райян" "Пахтакор" яхшироқ кўриндими?

- Устунлик тўлиқ биз томонда бўлди. Узоқдан оширилган пас тасодифан голга айланиб кетди. "Райян" ушбу вазиятдан бошқа дарвозамиз томон зарба бермади. Шунчаки омадимиз келмади деб ўйлайман.

- Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ўйинида пасайиш кузатилди. Жамоа биринчи бўлимдагидек ўйнай олмади. Иккинчи бўлимдаги ўйин сифатининг пасайишига нима сабаб бўлди?

- Биз ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказмоқдамиз. Бу ўз сўзини айтмоқда. Жисмоний ҳолатимиз сабабли бўлиши мумкин.

- Кеча "Ал Райян" жамоасининг ҳужум чизиғи кучли эканлигини айтдингиз. "Ал Райян" тажрибали легионерларига эга бўлишига қарамай, ўта кучли футбол намойиш этмади. Қатар жамоаси сиз кутгандек ўйин намойиш эта олдими? Рақиб бўйича кутилмаларингиз оқландими?

- Рақиб биз кутгандек ўйин кўрсата олмади. Биз беш нафар ҳимоячи билан ҳам кўп ҳужум қилдик ва кўп вазиятлар ярата олдик. "Райян" кўпроқ ҳимояланиш билан овора бўлди.

- Бугунги мағлубиятдан "Пахтакор"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари кескин пасайиб кетмадими?

- Ўзингиз кўрибсиз, мусобақа жуда рақобатдош. Барча жамоалар очко йўқотишмоқда. Мусобақа жадвалидаги юқоридаги жамоалар ҳам очко йўқотмоқда.

- "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3та гол уриши мумкин. Бундай ёмон реализациянинг сабаби нимада?

- Бу футбол. Тўп дарвозага умуман кирмади. Рақибнинг ҳаводан узатилган тўпи эса дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Бугун "Пахтакор" индивидуал хато туфайли мағлуб бўлди деб ўйлайсизми?

- Бунинг барчаси яратгандан. Хато пас голга айланиб кетди. Омад бугун рақиб жамоага кулиб боқди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика