Камолиддин Мурзоев: "Жасур Ҳасанов нафақат ўзимизнинг футболчиларимизга, балки рақиб жамоа аъзоларига ҳам мастер-класс кўрсатиб бермоқда" News

Камолиддин Мурзоев: "Жасур Ҳасанов нафақат ўзимизнинг футболчиларимизга, балки рақиб жамоа аъзоларига ҳам мастер-класс кўрсатиб бермоқда"

Бироз олдин ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" учрашуви ниҳоясига етди.

Биз учрашувни бевосита Хўжанддаги "Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида томоша қилиб борган Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ўйин "Сўғдиёна"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Футболчиларимиз анча мазмунли ўйин кўрсатиб, керакли натижага эришишди. Кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз.

- Жасур Ҳасановнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Жасур Ҳасанов нафақат ўзимизнинг футболчиларимизга, балки рақиб жамоа аъзоларига ҳам мастер-класс кўрсатиб бермоқда. У ажойиб спорт формасида эканлиги албатта қувонарли ҳолат. 

- "Сўғдиёна"да ОФК Кубогини ютиш учун имконият қандай?

- Бу ҳақда ўйлашга ҳали бироз эрта. Лекин барчаси йигитларимизнинг ўз қўлларида. Худо хоҳласа, "Сўғдиёна" финалга етиб боради, жамоа потенциали юқори.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика