Камол Жўнашев: "Ой лауреати бўлишимни кутмагандим"
08 aug 2014 18:39
News
Камол Жўнашев: "Ой лауреати бўлишимни кутмагандим"
ПФЛ июнь ва июль ойларининг умумий лауреатларини эълон қилди.
Унга кўра, мураббийлар орасида биринчи лига вакили ҳисобланган "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Камол Жўнашев учинчи деб топилди. Шу муносабат билан Камол Жўнашев билан қисқача суҳбат уюштирдик.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" биринчи босқичнинг охирги бешта турида тўртта ғалабани қўлга киритди ва иккинчи босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
- Жамоамизда қишги йиғин кўнгилдагидек ўтмагани туфайли бироз муаммоларга дуч келдик. Охирги ўйинларга келиб ёшлардан кўпроқ фойдаландик, бу албатта эффект бермай қолмади. Энди эса иккинчи босқичда янада кўпроқ ёш футболчиларни жалб этмоқчимиз. Ўзим ой лауреатлари орасида бўлишимни кутмагандим. Охирги ўйинлардаги ижобий натижаларимиз калити руҳиятда деб ўйлайман. Йигитларни руҳан тайёрлай олганимиз учун ҳам ижобий натижаларга эришдик деб ўйлайман.
Иккинчи босқичда жамоа олдига аниқ вазифа қўйилмаган, асосан ёшларга эътибор қаратган ҳолда ўйнаймиз. Бунда биз учун натижа бирламчи эмас", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Камол Жўнашев.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments