Latest news

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  16 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  29 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади" News

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади"

Сўнгги йилларда Тошкентнинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи сифатида ишлаган Камол Жўнашев куни кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клубида иш бошлади.
Жўнашев клубнинг ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди. Шу муносабат билан биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Хабариингиз бор, "Истиқлол" молиявий муаммолар сабабли бу йилги мавсум биринчи лигада иштирок этмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Куни кеча Бахтиёр Ашурматов менга "Навбаҳор" ёшлар жамоаси билан ишлашни таклиф қилди. Раҳбарият билан учрашиб гаплашдик, бу иш менга қизиқарли туюлди. Олдинги мураббий Александр Ляннинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар борлиги туфайли унинг ўрнига мени мураббий этиб тайинлашди", - деб гап бошлади Жўнашев.

Ҳали мавсум бошланишига бироз муддат вақт бор. Унга қадар ўртоқлик ўйинлари орқали қобилиятли футболчиларни саралаб оламиз. Талабимизга жавоб бермаган баъзи ўйинчиларга жавоб берамиз. Жума куни "Хотира 79" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдик. Баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етди".

"Бу йил "Навбаҳор" ёшлар жамоаси сафида асоан 1995, 1996 ва 1997 йилда туғилган йигитлар тўп тепишади. Наманган ва водийдаги ёш қобилиятли футболчиларни излаб уларни жамоага жалб қилиш керак. Асосий мақсадимиз "Навбаҳор"нинг асосий таркибига футболчи етиштириб бериш. Шу орқали ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоаларга футболчи тарбиялаш", - дейди Камол Жўнашев.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика