Latest news

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради" News

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради"

Учрашувни йирик ҳисобда ютқазган бўлишига қарамасдан “Динамо” жамоаси мураббийи Камо Газаров журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди:
Аввалги учрашувни ўз уйимизда йирик ҳисобда бой берганимизнинг асорати бугунги ўйинда ҳам сезилиб турди. Гарчи ўйиндан олдин жамоа ўйинчилари йиғилиб, фикрни бир жойга қўйган ҳолда ўйнашни ният қилишган бўлишса-да, яратилган имкониятлардан фойдаланиш жараёнларида руҳиятнинг пастлиги халақит берди. Биз Бекободга очко илинжида ташриф буюргандик. Камида дуранг, бўлмаса ғалаба қозонишни истагандик. Дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олганимизда ниятимиз амалга ошадигандек кўринганди. Бироқ “Металлург”нинг тажрибали ўйин тизгинини дарҳол қўлга олишди ва бизнинг ниятларимизни пучга чиқаришди. Биринчи гол футболчиларимиз руҳиятини тамомила синдирди, дейишим мумкин.

 Жамоамиз тез орада бошқача ўйин кўрсатишини ишонч билан айта оламан. Биз кучлилар сафидаги мавқеимизни сақлаб қолишимизга ишонаман. Потенциал имкониятларимиз юқори. Жароҳатланган футболчиларимиз сафга қайтишсин, кўрасиз. Қолаверса, асосий таркибнинг қатор ўйинчилари давралар оралиғида тиббий кўрикдан ўта олишмади. Уларнинг ҳам сафга қайтишини кутаяпмиз. Хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ уйимизда, биз қолган ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида ўйнаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика