Latest news

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

Калаванинг учи кўринай деб қолди. Мен попкорнлар билан тайёр турибман News

Калаванинг учи кўринай деб қолди. Мен попкорнлар билан тайёр турибман

ЎФФ ўзига келмоқда. Аниқроғи, журналистларнинг ҳаракати билан. Қандай қилиб дейсизми? Тушунтираман.

ЎФФ футбол оламидан икки кишини четлаштирди. Ҳакам Рустам Бобомуродовни умрбод, мураббий Вадим Абрамовни номуайян муддатга. Ҳар икки масалани ҳам журналистлар ҳали у жойидан, ҳали бу жойидан очишга ҳаракат қилди. Аслида, калит уларнинг қўлида эмас. Улар сўраб-сўраб Маккани топишган деб, ҳали у томонга, ҳали бу томонга микрофон тутиш билан банд бўлади. Охири кимдир ҳақиқатни рўй-рост айтмагунича давом этадиган жараён бу.

Ҳамкасбларим Шаҳбоз ва Нарзулла кеча ЎФФга бориб самимий суҳбат қурган бўлишса-да, қуруқ қўл билан қайтишмади. Самимий ёзилган мақолада жуда бир яхши ҳикматлар ётибди. Ўқимаганлар бўлса, шу линк орқали бир кириб чиқишар кейин.

ЎФФ вице-президенти Абрамов фаолияти яхши ўрганилгани ва унда бир қатор масалалар борлигини эътироф этган. Мана шу жойида стоп тугмасини босишнинг ўзи етарли. Шаффофлик дегани, Абрамов ўша фаолияти давомида нималар қилгани аниқ айтилиши керак. Калаванинг учи аслида шу бўлиши катта эҳтимол.

Чунки Абрамов фақатгина Олий Лига клубларини бошқармаган. У икки йил давомида миллий терма жамоага ва қанчадир вақт Ўзбекистон олимпия термаларига мураббийлик қилган. Балки хато шу ерда кетгандир? Ёки “Трактор”да вақтидами? Ҳар холда бизга маълум эмас. Умид қиламанки, билиб оламиз ҳаммасини.

Демак, ЎФФ тўғри йўлдан кетмоқда. Рустам Бобомуродовда ҳам хатолар лимити тўлиб кетган, яъни, ташкилот барчасини билиб, қолганларга ўрнак бўлсин учун жазолаган, қойил. Энди фақатгина жазолар қайси хатоларнинг касри эканини билишимиз керак.

Навбат Вадим Абрамовга. Умид қиламанки, у ишни охиригача олиб боради ва ўзини оқлашга уринади.


Author :
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика