Latest news

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  81 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Жозе Моуринью: "Жамоам Европа лигасида ғолиб чиқишини истамайман" News

Жозе Моуринью: "Жамоам Европа лигасида ғолиб чиқишини истамайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью бундан 4 йил аввал Европа лигасида ўйнаш унга тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтганди.


Беназирнинг бу фикрларини "The Independent" нашри ёдга солди.

Ўшанда эндигина "Челси"га қайтган Моуриньюдан англиялик журналистлар Бенитеснинг Европа лигасидаги муваффақияти ҳақида сўрашганида, "special one", яъни беназир шундай деганди:
"Шахсан мен жамоам билан Европа лигасида ғолиб чиқишни истамасдим. Бу турнирдаги ғалаба менга хурсандчилик улашмайди. Мени футболчиларим Европа лигасида ўйнашларини хоҳламайман. Чунки Европа лигаси бизнинг турнир эмас".

Орадан 4 йил ўтиб эса Моуринью "Манчестер Юнайтед" билан Европа лигаси финалига қадар етиб келди ва бугун финалда "Аякс" билан беллашади.

Қизиқ, Моуринью энди Европа лигасида ғолиб чиқишни истаётганмикан?


Чунончи, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи жорий мавсумда эътиборни Европа лигасига қаратаётгани ва бу мусобақадаги ғолиблик асосий мақсад эканини таъкидлаб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 2003 йили "Порту" билан ўша пайтдаги УЕФА кубоги, ҳозирги Европа лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика