Latest news

19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди News

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ 2021 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми, мусобақада иштирок этиш ва лицензиялаш билан боғлиқ талабларнинг бажарилишини ўрганди.

Бу жараёнда "Жомбой" футбол клуби "2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти" ҳамда "Лицензиялаш регламенти"даги қатор талабларни бажармагани маълум бўлди.

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг 2022 йил 24 февраль кунидаги 02-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорга асосан умумий иш фаолияти белгиланган тартибда ташкил этилмагани, ҳужжатлар умуман юритилмаслиги, клуб фаолиятини ташкил қилиши учун офис мавжуд эмаслиги, футболчи ва мураббийлар учун иш ҳақи тўланмаслиги, бухгалтерия ҳисоби юритилмаслиги, умуман молиялаштириш манбаларига эга эмаслиги, 2021 йилда белгиланган тартибда молиялаштирилмагани сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

"Жомбой" футбол клубига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилгани сабабли Самарқанд вилоятининг 2-Лига мусобақасида қатнашиш тавсия этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика