Жоэль Глейзер: "Катта трансферлар амалга оширишни кўзлаяпмиз"
14 jun 2021 23:52
News
Жоэль Глейзер: "Катта трансферлар амалга оширишни кўзлаяпмиз"
"МЮ яхши ишламоқда, бошқалар биздан ўрнак олишини истайман. Ҳатто бир неча бора баҳсли вазиятлардан ҳам яхши чиқиб кета олганмиз.
Қайд этиш керак, биз сўнгги бир неча йиллар давомида трансферлар ва маошлар учун энг кўп маблағ ишлатаётган клублардан биримиз. Аммо сўнгги 10 йилда чипталар нархини оширганимиз йўқ.
Биз дивидендларни доимий равишда тўлаб борамиз. Чипталардан тушадиган пул эса 500-600 миллионни ташкил қилади. Бу эса дивидендларнинг 3-4 фоизи деганидир.
Бизда ҳам бошқа клублар каби қарзлар бор. Бироқ улар қанча кўпайса ҳам, трансферлар амалга оширишимизга таъсир қилмайди. Биз бошқаларга қараганда анчагина яхши ҳолатдамиз. Олдинда катта трансферларни режалаштириб қўйганмиз.
Катта сумма ишлатиш осон эмас. Бунинг учун кўплаб қадамлар ташлаш, ишларни бажариш керак. Баъзида ярим ишда ҳомийлар ташлаб кетиб қолади ёки ўзгаради. Бу эса клубнинг фойдасига ишламайди", - деди Глейзер.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments