Latest news

08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  5 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19

"Жиззахдаги ўйин учун жавоб қайтардик" — Диёрахон Ҳабибуллаева News

"Жиззахдаги ўйин учун жавоб қайтардик" — Диёрахон Ҳабибуллаева

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финали ортда қолди.

Тошкентда ўтган баҳсда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби қизлари олдинги мавсум чемпиони — "Бунёдкор-W"дан минимал ҳисобда устун келди. Учрашувдан кейин "бўрилар" етакчиси Диёрахон Ҳабибуллаеванинг фикрларига қулоқ тутдик.

— Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

— Ўйин жуда машаққатли ўтди. Йил давомида қилган меҳнатларимиз бугун мевасини берди. Қизларнинг юрагида шу пайтгача нимадир бор эди, шу нарсани чиқариб юбордик. Бошқа ўйинларга қараганда бугун қизларнинг ўзига ишончи камроқ эди. Лекин бугун ҳамма ўзини кўрсатди. 

— "Сўғдиёна" ниманинг эвазига ғалаба қозонди?

— Биз ҳар сафар яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам жамоа билан муносиб ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Кубокни қўлга киритиш иштиёқи кўпроқ бўлгани учун ҳам ютиб кетдик. 

— Келажак режалар қандай?

— Мана, Осиё чемпионатига йўлламмани ҳам қўлга киритдик. Бу йил "Сўғдиёна" клуби шарафини ҳимоя қилган бўлсак, келаси йил Ўзбекистон номидан майдонга тушамиз. Насиб қилса, яхши натижага эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 

— Жамоангиз бугунги ғалабани ноодатий услубда нишонлади. Буни 18-ноябрь куни Жиззахда "Бунёдкор"нинг фойдасига ҳал бўлган ўйинда рақиб вакиласи Азиза Норбоева ижросида кўрган эдик...

— Ҳа, бугун ўша ўйин учун жавоб қайтардик.

М. Кушбакова суҳбатлашди

Финал қандай ўтди?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика