Latest news

10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  0 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  26 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  11 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун) News

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун)

Бугун халқаро "космонавтика" куни, сабаби айнан шу куни 1961 йил Собиқ Иттифоқлик учувчи Юрий Гагарин "Восток" фазовий кемасида коинотга учган, ушбу ҳодиса инсоният тарихидаги энг катта ютуқлардан бири.

Шу сабаб 12 апрель куни халқаро "космонавтика" куни нишонланади ва Юрий Гагарин номига кўплаб кўчалар ва шаҳарлар номланган, бизнинг юртимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз бугун коинотдаги биринчи инсон шарафига номланган, Жиззах вилоятидаги кичик бир шаҳарда туғилган футболчи ва фаолияти давомида Европа чемпиони бўлишга мувофиқ бўлган ва Англия, Италия ва Испания чемпионатларида тўп тепган футболчи Димитриос Пападопулос фаолиятига назар ташлаймиз.


Болалиги ва футболга кириб келиши

Грек миллатига мансуб бўлган Димитрос - 1981 йилнинг 20чи октябрь санасида грециялик муҳожирлар оиласида туғилган. Димитриос болалик даврини Қозоғистон (Гагарин шаҳрининг аҳолиси асосан қозоқлар) билан чегарадош бўлган Гагаринда ўтказган. Димитриос футболдаги биринчи қадамларини Ўзбекистонда айнан Жиззахда ташлаган, қаҳрамонимиз мактаб жамоасида тўп тепишни бошлаган ва футболдаги биринчи сабоқларини Гагаринда олган. 1989 йилда Димитриос 7 ёшга тўлганда оиласи билан Грецияга кўчиб кетишган.

Футболчилик фаолияти

Грецияга кўчиб ўтганидан сўнг Димитриос Грециянинг "Акратитос" клуби академиясида тарбияланган ва шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Европа чемпиони 1999 йили "Акратитос" клубининг асосий таркибида дебют қилади ва 2001 йилга қадар ушбу клубда тўп суради ва икки мавсум давомида 57та учрашувда иштирок этиб 20та гол уради. 2001 йилда эса Димитриос Англиянинг "Бёрнли" клубига кўчиб ўтади. Пападопулос икки йил давомида Англияда тўп суради ва 35та учрашувда 6та гол уради. Англияда "кетмони учмаган" қаҳрамонимиз 2003 йил Грецияга қайтади ва "Панатинаикос" сафига бориб қўшилади ва ушбу жамоа сафида фаолиятидаги "олтин давр"ини ўтказади. 2003-2008 йиллар давомида қаҳрамонимиз "Панатинаикос" сафида 125та учрашувда майдонга тушиб 52та гол уришга мувофиқ бўлди. 2008 йилда эса футболчи бир мавсум Италия клуби "Лечче"да тўп сурди ва "Динамо Загреб"да ҳам ижара асосида тўп суришга улгурди. Италияда омадсизликка учраган Жиззах фарзанди 2010-2012 йиллар оралиғида "Ла лига" иштирокчиси "Сельта" сафида ҳаракатланди ва асосан захира футболчиси сифатида тўп тепди. 2012 йили Грецияга қайтган Пападопулос кейинги беш мавсум давомида Грециянинг: "Паок", "Пантракикос", "Атромитос", "Астерас" ва "Панетоликос" клубларида фаолият юритди ва фаолиятини "қадрдон" "Акратитос" клубида якунлади.

Терма жамоадаги фаолияти

Димитриос Пападопулос фаолияти давомида Греция терма жамоасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган. Димитриос 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция таркибидан жой олган ва турнир давомида 2та учрашувда иштирок этган.

Қўшимча маълумотлар

Димитриос Пападопулоснинг отаси "Пахтакор" муҳлиси бўлган ва "Пахтакор" тариҳидаги энг яхши футболчилардан бири Василис Хадзипанагиснинг мухлиси бўлган.


Абдулвосит Бектемиров

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика