Latest news

09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  0 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  6 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  32

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди News

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб футболчиларини бу каби тест-синовларидан ўтказиш ўзбек футболида илк марта амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилашга, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

Суперлига клублари футболчиларидан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест (Yo-yo тест ҳар 20 метрда жойлашган фишкалар оралиғида сигнал бўйича югуриш машқлари)

Кечада "Олмалиқ" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширди. Қолган жамоалар қуйидаги жадвал бўйича тест-синовлардан ўтишади:
"Машъал" - 20.12.2017
"Қўқон-1912" - 21.12.2017
"Навбаҳор" - 22.12.2017
"Цементчи" - 23.12.2017
"Металлург" - 25.12.2017
"Бухоро" - 25.12.2017
"Пахтакор" - 26.12.2017
"Бунёдкор" - 26.12.2017
"Қизилқум" - 27.12.2017
"Насаф" - 28.12.2017
"Локомотив" - 29.12.2017

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика