Latest news

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Жиру "Милан"га ўтишидан олдин қайси жамоага трансфер бўлишни истаганини айтди News

Жиру "Милан"га ўтишидан олдин қайси жамоага трансфер бўлишни истаганини айтди

"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру "Челси"дан кетиши ҳақида гапирди.

Франциялик футболчи 2021 йил ёзида "Челси"дан кетиб, Милан клубига ўтганди.

"Челси"да доим ҳам ўйин амалиётига эга бўлмай бошлаганимдан кейин, учинчи ҳужумчига айланганимдан кейин Фрэнк Лэмпард билан гаплашишни истардим. Бундай ҳолатда қолиб кетмаслигим керак эди. Кетишни хоҳлардим, бироқ Лэмпард захирада кимдир ўтириши кераклигини айтарди.

Кейинчалик Фрэнк менга имкон беришини айтди ва сўнгги 10 ўйинда 8 гол урдим. Шу билан бир вақтда менга Италиядан чорловлар бўлаётганди.

Жамоадан жуда ҳам кетгим келаётганини Лэмпардга айтдим, унга "Тоттенхэм"да Моуринью қўл остида ўйнашга тайёрлигимни билдирдим. Аммо ўшанда "Тоттенхэм"га ўтишим қийин бўларди, чунки ўз вақтида "Арсенал"да ҳам ўйнаганман.

Тақдир мени шу ерга олиб келди ва "Милан" либосини кийдирди", - деди Жиру.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика