Latest news

00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  0 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  0 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  3 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган" News

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган"

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус 13 ёшида жамоадошлари уни ҳимоя қилгани ҳақида айтиб берди.

"13 ёшимда катта кишилар билан футбол ўйнашни бошлаганман. Бу худди кўча баскетболига ўхшарди. Қўполликлар жуда кўп бўларди. Лиганинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Ҳамма менга ҳайрат билан қараб, "Ким бу болакай?" деб сўрашарди.

Тўрт дақиқа ўтиб ҳимоячини алдаб ўтдим ва гол урдим. Шундан сўнг, ҳимоячи оёғимни синдиришини айтган. Аммо тўп яна менга тушди ва жамоамиз гол урди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида ғалаба қозондик. Ҳимоячи машиналар тураргоҳида менга ҳужум қилмоқчи бўлди. Бироқ жамоадошларим мени ундан ҳимоя қилишди.

Бу ҳикоянинг якуни эмас. Янги йилга яқин оиламни кўриш учун уйга қайтдим. Банкка боришим керак эди, у ерда эса оёғимни синдирмоқчи бўлган ўша йигитни учратдим. У шундай деди: "Болакай, мени эсладингми? Ўшанда оёғингни синдирмоқчи эдим".

У ҳазиллашди деб ўйладим. "Йўқ, ука, йўқ. Мен ҳақиқатдан ҳам шундай қилмоқчи эдим. Энди эса сен севимли жамоада ўйнайсан. Сени яхши кўраман, ука".

Бунга ишона олмасдим. Бироз кулишдик ва биргаликда суратга тушдик" - дейди Жезус.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика