Latest news

07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  4 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  218 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби News

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади.

Бу хабарни ёзиш мен учун жуда оғир. Аввало Дортмунднинг "Боруссия"сига менга қилган барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катталар сингари тажрибаси бўлмаган 17 ёшли йигитчага ишонч билдира олишди. Ушбу афсонавий клубга бўлган муҳаббатимни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Стадионга илк бора кирганимда, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Кейинчалик "Боруссия"га ўтиш учун тўғри қарор қабул қилганимни англадим. Клуб билан алоқадор бўлганларнинг барчаси мени бағрини очиб кутиб олишди. Германияга кўчиб ўтиш нафақат футболга, балки янги турмуш тарзи ва янги маданиятга мослашишни тақозо этарди.


Баъзилар Буюк Британияни 17 ёшда тарк этиш катта таваккал деб ўйлашди, чунки мен нафақат чет элда ўйнашим, балки ўз уйим ва оиламни тарк этишим керак эди. Мен ҳар доим ўз истеъдодимни дунё миқёсида намойиш этишни хоҳлар эдим ва "Боруссия" менга бундай имкониятни яратди, бунинг учун мен улардан доимо миннатдорман. Барча ходимларга, мураббийларга, умуман клубда ишлайдиган барчага клубда менга ғамхўрлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизни жуда соғинаман.

"Боруссия" футболчиси билан бир майдонда ўйнаш мен учун шараф. Иқтидорли футболчилардан кўп нарсаларни ўргандим. Яхшироқ ўйинчи бўлишимга ва футболни юқори даражада тушунишига ёрдам берганингиз учун ташаккур.

Сиз кичкина болакайнинг орзусини амалга оширдингиз. Мени бугунги даражага олиб чиқдингиз. Бу ёшимда жуда тез тажриба орттирдим ва тарихий марраларни забт этдим. Ушбу клуб менга ҳар бир бола орзу қиладиган Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини берди. "Боруссия" менга ҳам ўз терма жамоам учун ўйнаш имкониятини берди. Мен бу клубдан жуда катта қарздорман. Сизга раҳмат. Германия кубоги финалида ғалаба қозониш "Боруссия"даги фаолиятим учун ажойиб якун бўлди.


Дортмунд ҳар доим менинг бир қисмим бўлиб қолади ва мен уни ҳар доим соғинаман, яхши кўраман ҳамда клубга, жамоанинг барча аъзоларига ва айниқса мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Умид қиламанки, ушбу қароримни тўғри қабул қиласиз. Дўстликнинг энг чиройли қисми бу тушунишдир.

"Боруссия"га катта раҳмат!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика