Latest news

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  8 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани News

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Кеча учрашувдан Эктор Купер ва Темурхўжа Абдухолиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Туркия терма жамоаси мураббийи ва футболчиси қатнашган анжуман эса кечқурун Белекдаги "Regnum Carya Golf & Spa Resort" меҳмонхонасида ташкиллаштирилди. Унда бош мураббий Шенол Гунеш ва терма жамоа аъзоси Мериҳ Демирал иштирок этди.


Маълумот учун Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро илк бор тўқнаш келишади. Ўз навбатида Туркия миллий терма жамоаси биринчи марта Аланьядаги "Аланья стэдиум"да тўп тепади. Демак, махаллий мухлислар орасида учрашувга қизиқиш катта бўлади. Ҳар ҳолда яна қачон бош жамоа бу стадионда ўз ўйинини ўтказади номаълум.

"Биз ажойиб ўйин кутаяпмиз, албатта биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - деб гап бошлади Шенол Гунеш.


"Мен ушбу ўйинга 100% имкониятимизни беришимизни хоҳлайман. Ўйинда фақатгина ўйинчиларнинг даражаси ютишини истамаймиз. Қандайдир етишмовчилик ёки хатолар бўлиши мумкин.

Биз ўзбеклар билан бегона эмасмиз, биз қардош халқлармиз ва дўстона муносабатдамиз. Ўзбекистонга қарши Женк Тосун ва Озан Кабак ўйнамайди. Ҳасан Али, Маҳмут Текдемир ва Окай Ёкушлу соппа-соғ деёлмайман. Бурак Йилмаз ва Ҳоқон Чалханоглу ҳам таркибда бўлмайди. Ёш Абдулқодир Омур тайёр бўлса ўйнаши мумкин, Эмре Белезоғлу ҳам ўйнаши мумкин. Мен майдонда кўпроқ югурадиган ўйинчиларни тушираман, бу биз хоҳлаётган мавзу."


Ўз навбатида Мелиҳ Демирал ҳам фикрларини билдириб ўтди: "Мен Францияга қарши ўйиндан олдин Гризманн, Мбаппе, Жируларнинг ўйинини кузатиб чиқиб тахминий тайёргарлик учун хулосага келишим мумкин. Бу биз учун жуда муҳим баҳс ва умид қиламан биз унда ижобий натижага эриша оламиз. Эртага эса (матбуот анжумани кеча кечқурун ўтказилган) бизда олдиндаги икки ўйинга тайёрланиб олиш учун беллашув бўлади. Яхши имтихон. Биз Франция ва Исландияга қарши учрашувлардан олдин энг яхши тайёргарликка эга бўлишни хоҳлаймиз".


Кеча Туркия терма жамоаси Шенол Гунешнинг туғилган куни эди. Тажрибали мутахассис 67 ёшни қарши олди. Кечаги матбуот анжуманидан кейин махаллий журналистлар Гунешга махсус торт совға қилишди. Мураббий ширинликни кесиб йиғилганларга тарқатди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика