Жеко сардорлик боғичидан маҳрум қилинди
03 feb 2021 22:58
News
Жеко сардорлик боғичидан маҳрум қилинди
Римнинг "Рома" клуби спорт директори Тиагу Пинту 3 февраль куни жамоа ҳужумчиси Эдин Жеко сардорлик боғичидан маҳрум қилинганини элон қилди.
"Эдин — кучли футболчи, катта тажрибага эга профессионал. У ва Паулу Фонсека иштирокида бир неча бор учрашув ўтказдик. Ҳаммаси жойида, барча хотиржам. Энди умумий мақсадларимизни амалга ошириш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Бизда қоидалар бор, шу туфайли Эдин энди жамоа сардори эмас", — дея функционернинг сўзларини келтирди "Football Italia".
Маълумот учун, бониялик футболчи ва "бўрилар" мураббийи ўртасида зиддият юзага келганидан кейин форвард жамоадан кетишга қарор қилган эди. 34 ёшли Жеко жорий мавсум "Рома" учун 20 та учрашув ўтказиб, 8 гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга улгурди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments