Жеко фаолиятини Туркияда давом эттиради
22 jun 2023 11:45
News
"Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Туркияда давом эттиради. Босниялик футболчи "Фенербахче" футболчисига айланади.
37 ёшли ҳужумчи яқин вақтларда тиббий кўрикдан ўтиш ва трансфер бўйича музокараларни якунлаш учун Истанбулга келади. Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати хабар берди.
ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, футболчининг "сариқ канарейкалар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади. Унинг "Интер" билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Томонлар янги меҳнат шартномасини имзолаш борасида келиша олмадилар.
Жеко "нерадзурри" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. 2022/23 йилги мавсумда у 52 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Охирги мавсумда у "Интер" билан бирга Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва "Манчестер Сити"га минимал ҳисобда ютқазди (0:1).
Similar news
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Comments