Latest news

17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди" News

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"

Бруну Фернандеш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади деб ўйлайди.

"Мен бунга шунчаки ишонибгина қолмайман, балки амалда ҳам шундай бўлади. Криштиану Роналду терма жамоа билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, ўз орзусини амалга оширса зўр бўларди. Ва бу нафақат унинг ўзи учун, балки бутун португалияликлар учун.

Биз чиндан ҳам ўз мамлакатимизга соврин туҳфа этишни хоҳлаймиз. Бу нарса у учун, футболимиздаги энг асосий шахс сифатида фаолиятининг ажойиб якуни бўларди.

Ҳатто Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхтайдими ёки яна маълум вақт терма жамоада қоладими, билмайман.

Криштиану ҳар йили кўпроқ ва кўпроқ нарса хоҳлайди, янада яхшироқ бўлишни истайди. Унинг маҳоратига шубҳа қиладиганлар учун янада кўпроқ голлар уриб бораверади. Биз учун энг муҳими - Жаҳон чемпионатига бориш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналду ва ватанимизни яхши кўрадиган ҳар биримизнинг орзуимиз.

Криштиану учун терма жамоадаги фаолиятини иккита энг катта соврин билан тугатиш улкан ютуқ бўларди - Евро ва Жаҳон чемпионлиги. Португалия олдин бу мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Мундиалда ғолиб бўлсак, Португалияда буни бир кун эмас, бир ҳафта байрам қилишса керак деб ўйлайман", - деди Бруну.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика