Latest news

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  1 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди News

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.



Тақдирлаш маросими аввалида Адҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.



Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cobalt” машиналари тантанали равишда топширилди.



Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика