Latest news

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони ўртоқлик учрашуви ўтказади News

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони ўртоқлик учрашуви ўтказади

ЖЧ-2022 саралаш босқичида Саудия Арабистони билан бир гуруҳда кураш олиб бораётганимиздан хабарингиз бор.

ОФК сайтининг хабар беришича, саудияликлар 25 март куни Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Мазкур баҳс Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. 

Бош мураббий Эрве Ренар миллий жамоани 22 мартдан йиғишни мақсад қилган. Саудия Арабистони гуруҳда 8 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор. Ҳар икки жамоа ўртасидаги баҳс шу йилнинг июнь ойида ўтказилади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика