Latest news

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  86 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди News

ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган Хорватия — Бразилия учрашуви якунланди.

ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия 1:1

Голлар: Неймар 105+1' (Лукас Пакета), Бруно Петкович (Мислав Оршич) 117'

Хорватия: 1. Доминик Ливакович, 22. Йосип Юранович, 6. Деян Ловрен, 20. Йошко Гвардиол, 19. Борна Соса (17. Анте Будимир 110'), 10. Лука Модрич, 11. Марсело Брозович (18. Мислав Оршич 114'), 8. Матео Ковачич (7. Ловро Майер 116'), 15. Марио Пашалич (13. Никола Влашич 72'), 9. Андрей Крамарич (16. Бруно Петкович 72'), 4. Иван Перишич.

Захира: 12. Иво Грбич, 23. Ивица Ивушич, 2. Йосип Станишич, 3. Борна Баришич, 5. Мартин Эрлич, 14. Марко Ливая, 21. Домагой Вида, 24. Йосип Сутало, 25. Лука Сучич, 26. Кристиян Якич.

Бразилия: 1. Алиссон, 14. Эдер Милитао (6. Алекс Сандро 116'), 4. Маркиньос, 3. Тиаго Силва, 2. Данило, 7. Лукас Пакета (8. Фред 116'), 5. Каземиро, 11. Рафинья (19. Антони 51'), 10. Неймар, 20. Винисиус Жуниор (21. Родриго 64'), 9. Ришарлисон (25. Педро 84').

Захира: 12. Вевертон, 23. Эдерсон Мораес, 13. Даниэл Алвес, 15. Фабиньо, 17. Бруно Гимарайнш, 22. Эвертон Рибейро, 24. Глейсон Бремер, 26. Габриэль Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Данило 25', Марсело Брозович 31', Каземиро 68', Маркиньос 77', Бруно Петкович 117'

Croatia

Bruno Petkovic - 117', Nikola Vlasic - 121', Lovro Majer - 121', Luka Modric - 121', Mislav Orsic - 121'

World Cup Final Stage . Round 1/4

09/12/2022, 19:00

3
:
5
Finished AP

Brazil

Neymar - 105', Casemiro - 121', Pedro - 121'

Stadium: Education City Stadium, 43893 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
120'
31'  Marcelo Brozovic
72'  Andrej Kramaric (Bruno Petkovic)
72'  Mario Pasalic (Nikola Vlasic)
106'  Mateo Kovacic (Lovro Majer)
110'  Borna Sosa (Ante Budimir)
114'  Marcelo Brozovic (Mislav Orsic)
117'  Bruno Petkovic
117'  Mislav Orsic
117'  Bruno Petkovic
25'  Danilo
56'  Raphinha (Antony)
64'  Vinicius Junior (Rodrygo)
68'  Casemiro
77'  Marquinhos
84'  Richarlison (Pedro)
105'  Neymar
105'  Lucas Paqueta
106'  Eder Militao (Alex Sandro)
106'  Lucas Paqueta (Fred)


ХОРВАТИЯ - ЯРИМ ФИНАЛДА!

4:2. Навбат - Маркиньосга! Бироқ унинг зарбаси голга айланмади!

4:2. Навбат - Мислав Оршичга! Унинг ҳам зарбаси голга айланди! 

3:2. Навбат - Педрога! У ҳам дарвозани аниқ нишонга ола билди!

3:1. Навбат - Модричга! Унинг ҳам зарбаси голга айланди!

2:1. Навбат - Каземирога! Зарба ва гол!

2:0. Ловро Майернинг зарба ва гоооооооооол!

1:0. Родригонинг зарбасини Ливакович қайтарди ва ҳисоб ўзгармади!

1:0. Биринчи зарба - Хорватиядан. Тўп олдида Влашич! Зарба ва гол!

Пенальтилар серияси бошланди!

120+2. Ўйин якунланди! Навбат пенальтилар сериясига!

120. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисига 2 дақиқа қўшиб берилди.

119. Хўш, навбат пенальтилар сериясигами?

Мислав Оршич чап қанотдан тўпни марказроққа - Петковичга узатди, унинг дарвоза томон берган зарбаси рекошет бўлиб, голга айланди!

117. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Петкович ҳисобни тенглаштирди!

116. Ўйин вақти якунига етиб бормоқда. Тўртинчи бўлимда хавфли ҳужум юзага келмади.

108. Хорватия анчагина фаол энди. Улар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

105+3. Қўшимча вақтларнинг дастлабкиси якунланди.

Ажойиб комбинация! Фред, Неймар, Пакетанинг ажойиб комбинацияси Хорватия ҳимоясини ёриб кира олди. Якунда Неймар гол урди!

105+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Неймар учрашувда ҳисобни очди!

103. Петкович ажойиб тарзда Бразилия жарима майдончасига кирди, тўпни марказроқдаги Брозовичга узатди, унинг дарвоза томон берган зарбаси эса анчагина ноаниқ бўлди.

102. Матео Ковачич рақиб жарима майдончаси ичига ажойиб кириб борди, бироқ ҳужум хавфли тус олмади. 

101. Педро ўзига узатиб берилган тўпни ажойиб тарзда дарвозага йўллади, бироқ "тўп оёққа тушмади".

99. Родриго тўпни жарима майдончаси томон узатди. Бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

96. Данило ва Родриго ўзаро комбинация ташкил қилди. Чап қанотдан тўпни Данило ҳаволатиб узатиб берди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчисига старт берилди.

Навбат қўшимча бўлимларга

90+. Ўйиннинг асосий вақти якунланди ва унда ҳисоб очилмади.

85. Хорватияда ҳам, Бразилияда ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. Бироқ ижрочилар вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти. 

76. Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Ливаковичдан ажойиб сейв!

66. ЗАРБА! Пакета бир ҳимоячидан ўтиб дарвоза томон зарба берди, Ливакович катта қийинчилик билан қайтарди!!!

55. Неймар жарима майдончасига кириб бориб, дарвоза томон зарба берди, Ливакович тўпни ажойиб тарзда қайтарди. 

48. Эҳтимолий пенальти ҳолати ВАР орқали кўриб чиқилди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган деб топилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Неймарнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Ливакович қийинчилик билан ушлаб олди.

40. Биринчи бўлимнинг қирқ дақиқаси ўтди. Майдонда "очиқ ўйин" кетмоқда. Ҳар икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишга интилмоқда.

30. Перишичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

23. Каземиронинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

21. Навбатдаги зарба Неймардан! Унинг дарвоза томон тепган тўпини Ливакович қайтарди.

20. Бразилиядан ажойиб ҳужум. Виниуснинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

13. Энди олдинга ўтиш навбати хорватларда. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Перишич зарба бера олмади.

9. Бразилияликлар анчагина фаол. Терма жамоанинг уюштираётган қатор ҳужумлари ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

5. Винисиус Жуниор учрашувдаги илк зарбани йўллади. Тўпни дарвозабон ушлаб олди.

1. Ўйин бошланди!

Икки давлат мадҳияси янграмоқда. 

Ҳар икки терма жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика