ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошимиз Яман терма жамоаси устози: "Сингапурни биринчи таймда ўрганамиз"
		
		05 sep 2019 11:21
        News	
	 
				 
				ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошимиз Яман терма жамоаси устози: "Сингапурни биринчи таймда ўрганамиз"
Кеча одатга кўра ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Яман футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар берди. Унда Яман бош мураббийи Сами Ал Нааш ҳамда жамоа сардори Салим Авад иштирок этишди.
Сами Ал Нааш, Яман терма жамоаси бош мураббийи:
"Футболчилар ўйинга тайёр ва яхши кайфиятда ижобий натижага умид қилишмоқда. Бизнинг жамоа тажрибали ва ёш футболчилар уйғунлигидан ташкил топган. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишга ва ватан шаънини муносиб ҳимоя қилишга тайёр. Сингапур терма жамоаси ҳақида баъзи маълумотларга эгамиз, аммо бу етарли эмас. Шу боис биринчи таймда рақибни ўрганамиз ва иккинчи бўлимда унинг кучсиз томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз".

Салим Саид Авад, Яман терма жамоаси сардори:
"Барчамиз Сингапур билан баҳсга тайёрмиз. Иккала жамоа учун ҳам саралашни яхши бошлаш жуда муҳим ҳисобланади. Икки жамоа ҳам 3 очко олишга интилиши аниқ. Ғарбий Осиё чемпионатидаги ўйинлар орқали ЖЧ-2022 саралашига тайёрландик. Энди тайёргарликни расмий ўйинларга кўчириш лозим. Биринчи ўйиндаги ғалаба бизга қўшимча ишонч бағишлайди ва бутун цикл давомида яхши кайфият тақдим этади".

Эслатиб ўтамиз, Яман ва Сингапур терма жамоалари Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олишган. Гуруҳдошларимиз ўртасидаги бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланади. Учрашувни Спорт телеканали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.
| Singapore Ikhsan Fandi - 27', Faris Ramli - 52' | World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 1 05/09/2019, 17:45 2: 2 Finished | Yemen Abdulwasea Al Matari - 34', Mohsen Mohammed - 45' | 
Stadium: 7018 spectators
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments