Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди News

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди

Хабарингиз бор, Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда жой олган.

Саудияликлар биринчи ўйинда Яман билан 2:2 ўйнашди. Бу эса табиийки янги бош мураббийи Эрве Ренарнинг жаҳлини чиқарди. Чунки кўпчилик Саудия Арабистонидан ғалаба кутганди. 

Натижада франциялик мураббий шу ойда бўлиб ўтадиган иккита ўйинга Яманга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган беш нафар футболчини чақирмади. Булар - Абдуллоҳ Ал Майуф, Ҳамдан Ал Шамрани, Омар Хавсави, Холид Ал Сумайри ва Салим Ал Довсари. 

Терма жамоага чақирилмаслигидан хабар топган Омар Хавсави фаолиятини якунлашга қарор қилди ва буни Твиттер саҳифаси орқали маълум қилди. "Мен терма жамоада ўтказган вақтимни доим ғурур билан ёдга оламан", деб ёзиб қолдирди. Маълумот учун, Омар Хавсави иккита Осиё Кубоги, шунингдек ўтган йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Саудия Арабистони терма жамоаси 10 октябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 15 октябрда Фаластин меҳмони бўлади. 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар - Муҳаммад Ал Оваис, Фаваз Ал Қарни, Амиин Бохари. 

Ҳимоячилар - Али Ал Булаиҳи, Абдуллоҳ Маду, Зияд Ал Саҳафи, Сауд Абдулҳамид, Ёсир Ал Шаҳрани, Ҳассан Томбакти, Муҳаммад Ал Брейк, Абдуллоҳ Ал Шамех, Али Лажами.

Ярим ҳимоячилар - Салман Ал Фараж, Абдураҳмон Ал Досари, Абдуллоҳ Ал Хайбари, Ҳаттан Баҳебри, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулазиз Ал Биши, Абдуллоҳ Отайф, Яҳё Ал Шеҳри, Абдуллоҳ Ал Мелки. 

Ҳужумчилар - Фирас Ал Бурайкан, Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, Харун Камара.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика