Latest news

11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  0 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида News

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилади. Бироқ бу ўйинлар бошқа давлатга кўчирилиши мумкин. Гап шундаки, ФИФА Ироқдаги сиёсий вазиятга ишончсизлик билан қараяпти ва навбатдаги иккита уй учрашувни бехавотир ўтказиш ниятида. 

Тақвимда Ироқнинг навбатдаги иккита ўйини Басра шаҳридаги "Басра Халқаро стадиони"да бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган, бироқ октябрь ойида Ироқда юз берган намойишдан сўнг ФИФА ўйинни ўтказиш борасида ташвишга тушиб қолди. Ҳозирча Ироқ - Эрон учрашуви мамлакат шимолидаги Арбил шаҳрида ўтказилиши мумкин деган гаплар юрибди. Якуний қарор эса тез орада қабул қилинади. 

Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан айнан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучди ва стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Турнир жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика