Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  46 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  3 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади? News

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади?

Хабарингиз бор, 5 сентябрдан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раунд баҳсларига старт берилади.

"D" гуруҳида кураш олиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан ўрин олгани боис 5 сентябрь куни ўйнайди, бироқ 10 сентябрда дам олади. Шу боис 10 сентябрь куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Қуръа ташлашда 1-саватчада бўлган терма жамоалар эса 5 сентябрь куни ўйнамайди ва баҳсларга 10 сентябрдан қўшиладилар. Табиийки 5 сентябрь ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун айни муддао. Лекин Хитой, Эрон, Австралия терма жамоаларининг 5 сентябрда ким билан ўйнаши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмаган. 

Бизнинг гуруҳдошимиз Саудия Арабистони шу куни Малига қарши назорат баҳсини ўтказади ва мазкур беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. Шунингдек, 5 сентябрь куни Япония Парагвай, Жанубий Корея эса Грузия билан ўйнайди. БАА терма жамоасининг Шри Ланкага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кўрсатилган, фақат ўйин санаси 31 август ёзиб қўйилган. 

Лекин биз учун муҳими 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши қандай ўйин кўрсатиши. Ундан кейин Саудия Арабистони - Мали ўртоқлик учрашувига эътибор қаратсак бўлади. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика