Latest news

22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  6 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  74 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  3 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси News

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси

Бугун Қатардаги "Ал Жануб" стадионида жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Австралия — Дания учрашуви бўлиб ўтади.

“Д” гуруҳида Франция терма жамоаси кетма-кет икки ғалабадан сўнг плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Австралия Данияни мағлуб этса, плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни кафолатлайди. Аксинча бўлса, турнирдаги иштирокини якунлайди. Агар Тунис Францияни мағлуб эта олмаса, дуранг натижа ҳам австралияликларни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Туниснинг Франция устидан қозонган ғалабаси ҳамда Австралия ва Дания ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилганини инобатга олсак, ҳар икки жамоа ҳисобида тўрттадан очко бўлади, аммо урилган ва ўтказиб юборилган тўплар ўртасидаги фарқ яхшироқ бўлгани учун тунисликлар марра сари юришда давом этади.

ФИФА рейтингидаги ўрни: Дания (10), Австралия (38)


АВСТРАЛИЯ


1. Грэм Арнольд ўтмишдаги хатолардан сабоқ олишга ҳаракат қилади

Ҳозирги ҳолати яхши бўлган австралияликлар аутсайдер ҳисобланиб туриб, иккинчи ўринда бораётганини байрам қилиши мумкин, аммо терма жамоа бош мураббийи нохуш хотиралар туфайли бошқача ёндашув қўлламоқчи.

Грэм Арнольд Тунис устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:0) футболчилар ҳали ҳеч нарсага эришмаганликларини, фақат келгуси ўйин муҳимлигини таъкидлади. Арнольднинг иккинчи қадами - у унчалик ёқтирмайдиган ва данияликлар билан ўйинга тайёргарлик кўришда жиддий тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш бўлди. Ушбу қарор 2020 йилда Японияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларидан сабоқ сифатида амалга оширилди. Ўшанда австралияликлар гуруҳ босқичининг дастлабки турида Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, ғалабадан шунчалик хурсанд бўлишдики, ҳиссиётларини ижтимоий тармоқлар орқали ошкора намойиш этишди, бироқ кенгурулар юрти вакиллари кейинги икки учрашувда мағлуб бўлишди - натижада Австралия гуруҳ босқичида қолиб кетди.


2. Натаниэль Аткинсон ва Айдин Хрустич жароҳатларидан фориғ бўлишди

Австралия терма жамоасининг рўйхати дастлаб қисқа муддатда катта ўзгаришлар қилиш учун хилма-хил эмасди, бироқ бош мураббий Грэм Арнольд жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўзгаришлар қилишига тўғри келди. Октябрь ойи охирида терма жамоа марказий ярим ҳимоячиси Айдин Хрустич Италиянинг "Верона"си сафида тўпиғидан жароҳат олди ва ноябрь ойининг ўрталарига қадар майдонга тушмади. Бироқ Хрустич ЖЧ-2022 қайдномасига киритилди ҳамда Францияга қарши илк ўйинда (1:4) захира ўриндиғида қолдирилган бўлса, Тунисга қарши баҳсда 64-дақиқада майдонга тушди.

Данияга қарши тўқнашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонга чиқиши учун иккинчи номзод Натаниэль Аткинсон ҳисобланади. Францияга қарши баҳсда Килиан Мбаппе унинг қаноти бўйлаб эркин ҳаракат қилди. Аткинсон кейинги ўйинни захирада ўтказди. Фран Карачич эса ўнг қанотни эгаллади, унга Тунисга қарши ўйинда эътирозлар бўлмади, лекин барибир Аткинсон асосий таркиб ўйинчиси саналади. Бироқ мураббий масъулиятли ўйинда таваккалга қўл урмаслиги ҳам мумкин.


ДАНИЯ


1. Каспер Юльманн ҳамон ҳужумдаги муаммони ҳал қила оладиган футболчи изламоқда

Данияликлар ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини бир текисда ўтказиб, ўнта ўйинда 30 та гол урган бўлса-да, турнирнинг финал босқичида ҳужум борасида ожизона кўринмоқда. Дания терма жамоаси бош мураббийи Тунисга қарши ўйинда (0:0) Каспер Долберг ва Андрес Сков Ольсенни олдинги чизиққа қўйди, иккинчи бўлим ўрталарида эса Корнелиус ва Линдстрёмни ўйинга ташлади, Дамсгордни ҳам илгарироқ футболчилар сафига қўшда. Иккинчи тур доирасида Францияга қарши ўйинда (1:2) ушбу янгиланган учлик дастлабки дақиқалардан майдонда кўриниш берди. Умуман олганда, бу ҳам жиддий ўзгаришларга олиб келмади ва танаффусдан сўнг яна бир ҳужумкор футболчи Мартин Брейтуэйт майдонга туширилди. Аммо саралаш ёрқин ўйинлар ҳозирча такрорланмаяпти.

2. Евро-2020'да ҳам Дания икки турдан кейин қийин вазиятга тушиб қолганди

Ҳозирги ҳолат данияликларнинг мушкул вазиятга тушишлари билан боғлиқ дастлабки ҳолат эмас. Евро-2020'да Каспер Юльманн бошчилигидаги терма жамоа ҳозиргидан-да қийинроқ вазиятга тушиб қолганди. Икки тур натижасига кўра, Финляндия (0:1) ва Бельгиядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг жамоанинг очколари сони тухумсимон кўринишдаги рақамга тенг эди. Данияликлар учун ҳал қилувчи ўйин Россияга қарши ўйин бўлди, ўшанда улар нафақат ўзлари учун, балки Кристиан Эриксен учун ҳам ўйнашлари керак эди (ўшанда ярим ҳимоячининг соғлиғида жиддий муаммолар бор эди). Дания футболчилари мазкур беллашувда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ҳамда урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи эвазига турнирнинг плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлди. Тўғри, ҳозир ҳам Данияда ноқулай вазият юзага келган, аммо жамоа етакчиларидан бири Кристиан Эриксен сафда, у ярим ҳимояда қўлидан келган барча ишни амалга оширади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Австралия: Райан; Карачич, Суттар, Роулз, Бехич; Леки, Ирвин, Муй, МакГри, Гудвин; Дьюк

Дания: Шмейхель; Андерсен, Кьер, Андреас Кристенсен; Расмус Кристенсен, Хейбьерг, Эриксен, Меле; Сков Ольсен, Дольберг, Дамсгор

Australia

Matthew Leckie - 60'

World Cup Grp. D . Round 3

30/11/2022, 19:00

0
:
1
Finished

Denmark

Stadium: Al Janoub Stadium, 41232 spectators

Referee: Mustapha Ghorbal

45'
90'
4'  Aziz Behich
46'  Craig Goodwin (Keanu Baccus)
57'  Milos Degenek
60'  Matthew Leckie
60'  Riley McGree
74'  Riley McGree (Bailey Wright)
82'  Mitchell Duke (Jamie Maclaren)
89'  Matthew Leckie (Ajdin Hrustic)
46'  Rasmus Kristensen (Alexander Bah)
59'  Martin Braithwaite (Kasper Dolberg)
59'  Mathias Jensen (Mikkel Damsgaard)
69'  Andreas Skov Olsen (Robert Skov)
69'  Joakim Maehle (Andreas Cornelius)
75'  Robert Skov

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика