Latest news

20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  1 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал) News

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)

Бироз олдин, Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Баҳсда ҳамюртларимиз Қудрат Худойқуловнинг дубли Азиз Абдураҳмонов голи эвазига европа вице-чемпионини 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди. Дастлабки турда эса Евро-2021 бронза медали соҳиби Польша 3:1 натижаси билан мағлуб этилганди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда польшаликлар Танзанияни йирик (3:0) ҳисобда устун келишди. Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари “ўлим гуруҳи”да биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал этган ҳолда 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасига кейинги босқичда А/Б/C/Д гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бири рақиблик қилади. Мазкур раунд баҳслари 5 октябрга белгиланган. Унгача эса ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги ўйинини эртага, 3 октябрь куни аутсайдер Танзанияга қарши ўйказади. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика