Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  2 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди News

ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея — Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Жанубий Корея – Португалия 2:1
"Education City Stadium"
Голлар
: 0:1 – 5 Рикарду Орта, 1:1 – 27 Ким Ен Гвон, 2:1 – 90 Хван Хи Чхан.

Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон (Сон Жун Хо, 81), Квон Ген Вон, Ким Жин Су, Жон У Ен, Хван Ин Бом, Ли Кан Ин (Хван Ий Чо, 81), Ли Жэ Сон (Хван Хи Чхан, 66), Сон Хён Мин, Чо Гю Сон (Чжо Ю Мин, 90).

Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Антониу Силва, Жоау Канселу, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 65), Витинья (Бернарду Силва, 81), Матеуш Нунеш (Пальинья, 65), Жоау Мариу (Вильям Карвалью, 82), Роналду (Андре Силва, 65), Рикарду Орта.

Огоҳлантириш: Ли Кан Ин (36), Хван Хи Чхан (90).



South Korea

Young-Gwon Kim - 27', Hee-Chan Hwang - 90'

World Cup Grp. H . Round 3

02/12/2022, 20:00

1
:
2
Finished

Portugal

Ricardo Horta - 5'

Stadium: Education City Stadium, 44097 spectators

Referee: Facundo Tello

45'
90'
27'  Young-Gwon Kim
36'  Kang-In Lee
65'  Jae-Sung Lee (Hee-Chan Hwang)
81'  Kang-In Lee (Joon-Ho Son)
81'  Young-Gwon Kim (Ui-Jo Hwang)
90'  Hee-Chan Hwang
90'  Heung-Min Son
90'  Hee-Chan Hwang
90'  Gue-Sung Cho (Yu-Min Cho)
5'  Ricardo Horta
5'  Diogo Dalot
65'  Matheus Nunes (Joao Palhinha)
65'  Cristiano Ronaldo (Andre Silva)
65'  Ruben Neves (Rafael Leao)
81'  Vitinha (William Carvalho)
81'  Joao Mario (Bernardo Silva)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Жанубий Корея Португалияни енгиб, плей-офф йўлланмасини қўлга олди. Агар параллель ўйинда Уругвай яна гол уролмаса, чўнтагига солиб, меҳмонхонага кетаверади.    

90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Голни нишонлашда футболкасини ечиб ташлаган Хван Хи Чанга сариқ кўрсатилди. 

90+1-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Жанубий Корея ҳисобда олдинга, жадвалда 2-ўринга чиқмоқда.

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига * қўшиб берилди.

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Витинья ва Жоау Марио ўрнига Бернарду Сильва ҳамда Вильям Карвалью ўйинга қўшилди.

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Сон Жун Хо ва Хван Ий Жо — Ким Ён Гвон ва Ли Кан Инни алиштирди. 

Жанубий Корея футболчиси тиббий ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётибди. 

77-дақиқа. Диогу Далот ўнг қанотдан ёриб кириб кетди ва узатмани амалга оширди, лекин рақиб футболчилари бунга тайёр бўлиб чиқди.

74-дақиқа. Жарима зарбасини Ли Кан Ин амалга оширди, бироқ тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.  

72-дақиқа. Леау қарши ҳужумни ўзи зарба бериб якунлашга қарор қилди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Кореяда ҳам ўзгариш. Ли Же Сон ўрнига Хван Хи Чан ўйинга қўшилди.

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Криштиану Роналду, Рубен Невеш ва Матэус Луис ўрнига Рафаэль Леау, Палинья, Андре Сильва туширилди.

60-дақиқа. Сон индивидуал маҳоратига керагидан ортиқ ишониб юборди ва тўпни йўқотди.

58-дақиқа. Осиёликлар яна бир стандарт вазият ишлади, узатмадан кейин эса зарба берадиган футболчи топилмади. 

56-дақиқа. Сон Хён Миннинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам бўлим якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+2-дақиқа. Португалия бурчак зарбасини амалга оширди.  

45+1-дақиқа. Узатмадаги хато туфайли корейсларнинг ҳужуми зарба билан якунланмади.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. Витиньянинг яхши зарбасини посбон қайтарди, тўпга Роналду биринчи бўлиб етиб борди ва боши билан ўта омадсиз зарба берди.

41-дақиқа. Матеус Нуньеш узоқ масофадан зарба берди, лекин "Вулверхэмптон" футболчиси йўллаган тўп анча баланддан ўтиб кетди.

36-дақиқа. Огоҳлантириш! Ли Кан Ин Витиньяга нисбатан фол учун огоҳлантирилди. 

34-дақиқа. Кутилмаганда ҳужумда пайдо бўлган Диогу Далот зарба беришга ҳам имкон топди, бироқ дарвозадаги Ким сейв ижро этди.  

27-дақиқа. ГОООООЛ! Жанубий Корея ҳисобни тенглаштирди! Роналдудан ассист! 

24-дақиқа. Португалия тўпни назорат қилмоқда. Сантуш жамоаси ҳеч қаерга шошмаяпти. 

17-дақиқа. ГОООЛ! Корея ҳисобни тенглаштирганди, аммо... Тўпни дарвозага йўллаган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани маълум бўлди. 

15-дақиқа. Канселу чап қанотдан олдинга ўтиб борди, бир рақибини чалғитиб, кутилмаганда дарвоза томон зарба йўллади.  

9-дақиқа. Сон Хён Мин тўпни эгаллаб олди, жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб бермоқчи бўлди, лекин ниятига ета олмади.  

5-дақиқа. ГОООООООЛ! Португалия ҳисобни очди! Диогу Далотнинг узатмасидан кейин Рикардо Орта тўпни тўрга йўллади. 

2-дақиқа. Корейсларнинг биринчи ҳужуми охирига етмай қолди.

1-дақиқа. Демак, учрашув бошланди!

Ўйин бошланишига барчаси тайёр.

Жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди. 

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика