Latest news

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  4 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди News

ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди

Франция ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви якунланди.

Франция - Перу 1:0 

Гол: Мбаппе 34.

Франция: 1.Уго Льорис, 2. Бенжамин Павард, 4.Рафаэль Варан, 5.Самуэль Юмтити, 21. Лукас Эрнандес, 6.Поль Погба (Н'Зонзи 89), 13.Н'Голо Канте, 14.Блез Матюиди, 7.Антуан Гризманн (Фекир 80), 9.Оливье Жиру, 10.Килиан Мбаппе (Дембеле 75).

Перу: 1.Педро Галлес, 2. Альберто Родригес (Сантамария 46), 6. Мигель Трауко, 15. Гильермо Рамос, 17. Луис Адвинкула, 8.Кристиан Куева (Руидиаз 82), 19.Виктор Йотун (Фарфан 46), 23.Педро Акино, 9.Паоло Герреро, 18.Андре Каррильо, 20.Эдисон Флорес.

Огоҳлантиришлар: Матюиди 16, Погба 86 - Герреро 22, Акино 80.


France

Kylian Mbappe - 34'

World Cup Grp. C . Round 2

21/06/2018, 20:00

0
:
1
Finished

Peru

Stadium: Ekaterinburg Arena, 32789 spectators

Referee: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
16'  Blaise Matuidi
34'  Kylian Mbappe
75'  Kylian Mbappe (Ousmane Dembele)
80'  Antoine Griezmann (Nabil Fekir)
86'  Paul Pogba
89'  Paul Pogba (Steven Nzonzi)
23'  Jose Paolo Guerrero
46'  Yoshimar Yotun (Jefferson Farfan)
46'  Alberto Rodriguez (Anderson Santamaria)
81'  Pedro Aquino
82'  Christian Cueva (Raul Ruidiaz)


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Жиру икки ҳимоячидан қочиб дарвозага зарба берди. Сўнгги онда ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

90+3. Перуликлар устози ўз шогирдларини рақиб жарима майдончасига чорламоқда. Ушбу мағлубият туфайли улар гуруҳда қолиб кетишади.

90+1. Фекир бурчак байроқчаси олдида стандарт ишлаб олди. Францияликлар вақтни чўзишяпти.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Погба хуштаклар фонида майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Стивен Н'Зонзи майдонга тушди.

88. Жарима зарбаси ижро этилди... Герреронинг зарбаси Льорис қўлига бориб тушди.

86. Погба огоҳлантирилди. У ўз жарима майдончаси олдида Фарфаннинг юзига зарба бериб юборди. Хавфли стандарт...

82. Ўзгариш. Куэва ўрнига Рауль Руидиаз майдонга тушди.

81. Ҳакам аввалига Флоресга сариқ карточка кўрсатди, бир неча сония ўтиб у ўз қарорини бекор қилди ва Акинони огоҳлантирди. Рефери қоида бузган футболчини адаштириб юборди.

80. Ўзгариш. Гризманн ўрнига Набиль Фекир майдонга тушди.

75. Ўзгариш. Учрашувдаги ягона гол эгаси Килиан Мбаппе ўрнига Усмон Дембеле майдонга тушди.

74. Перудан ажойиб ҳужум! Акино ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, узоқ бурчакдаги Фарфан бир амаллаб зарба берди, аммо тўп дарвоза тўрига ташқаридан тегди.

70. Уго Льорис бугун ўзининг Франция терма жамоасидаги 100-ўйинини ўтказмоқда.

68. Елкама-елка курашда Юмтити тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Перуликларнинг бурчак зарбаси ҳужумдаги фол билан якунланди.

61. Сўнгги беш дақиқа ичида перуликлар Франция терма жамоасини ўз жарима майдончасига қамаб қўйди ва тинимсиз ҳужум уютирмоқда.

59. Каррильонинг жарима чизиғи устида йиқилганига ҳакам ишонмади. Ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

50. АКИНООО!!! Педронинг ўнг оёқ ташқи қисми билан берган зарбаси туфайли тўпи дарвозанинг чап бурчаги томон учди, бироқ устунга тегиб майдонни тарк этди.

47. Фарфан ўйинга тушиши билан Юмтитига жароҳат етказди. Тўп учун иккинчи қаватдаги курашда "Барселона" ҳимоячиси сонига тиззаси билан зарба берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ЎЗГАРИШЛАР: Йотун ўрнига Фарфан, Родригес ўрнига Сантамария тушди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААА! Эрнандес ажойиб узатмалардан сўнг дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ посбон ўз вазифасини уддалади.

39. Франция терма жамоаси тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Мбаппе тўпни марказроқдаги Гризманнга узатди, Антуан эса Жируни олдинга чорлади, аммо тўпга биринчи бўлиб Галлес етиб келди ва уни ушлаб олди.

34. ГООООЛЛЛЛ! МБАППЕЕЕ! Оливье Жиру чап ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, тўп перуликлар ҳимоячисига тегиб, бўш қолган Мбаппе оёғига тушди. Килиан эса бу имкониятдан унумли фойдаланди. Ҳисоб очилди.

33. Погбанинг ажойиб узатмаси Мбаппени дарвозабон билан бирга-бир чиқарди. Килиан тескари туриб дарвозага зарба бера олмади.

30. ЗАРБАААА! Герреро яқин масофадан, бироқ ўткир бурчакдан Льорис дарвозасига зарба берди. Уго ўз жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Франция терма жамоасини стадиондан собиқ Франция гўзали Валерия Бегу қўллаб-қувватлаб турибди.

22. Паоло Герреро Юмтити билан келиша олмай қолгани туфайли сариқ карточка билан жазоланди.

16. ГРИЗМАННН! Варан узун пас орқали Жируга тўпни оширди, Оливье эса бош билан тўпни Гризманнга ташлади, Антуан ўнг оёқ билан ерлатиб дарвозага зарба берди, перулик дарвозабон эса тиззалари билан дарвозасини голдан сақлади.

14. ЗАРБАААА! Антуан Гризманн тўпни бурчак зарбасидан жарима майдончасига узатди, Рафаэль Варан бош билан тўпни дарвоза томонга буришга уринди, бироқ тўп йўналиши у ўйлагандек бўлмади.

12. ПОГБААА! Поль узоқ масофадан Перу дарвозабонини синаб кўрди. Галлеснинг бахтига тўп дарвозага кирмади.

11. Учрашувдаги илк зарба Антуан Гризманн ҳисобига ёзилди. "Атлетико" форварди ўнг оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, муваффақиятсиз уриниш.

9. Жин урсин! Корильо ўнг қанотда икки францияликни алдаб ўтди, бироқ унинг узатмаси ишлатган финти каби фойдали бўлмади.

6. Перу терма жамоаси футболиси кутилмаганда марказдан рақиб дарвозасига зарба берди, бироқ тўп у нишонга олган жойга тушмади.

5. Илк дақиқалардан перуликлар фаол ҳаракат қилишмоқда. Французлар позицион ҳужум амалга ошириш учун бир темпда ҳаракатланишяпти.

3. Перу терма жамоаси футболчиси жароҳат олган кўринади. Коррильо шикастланди.

1. Диққат учрашув бошланди! Бор эътиборни ўйинга қаратамиз.

- Трибуналари стадионнинг ташқарисига чиқиб турган аренада икки мамлакат мадҳиялари янгради. Таркибларга яна бит эътибор берамиз.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун ЖЧ-2018нинг энг машҳур стадионларидан бири - "Екатеринбург Арена"да Франция ҳамда Перу терма жамоалари куч синашишади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика