Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома… News

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома…

Жароҳати туфайли ЖЧда иштирок этолмайдиган ўйинчи ҳиссиётлари билан бўлишди.

Колумбия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Франк Фабра бироз вақт олдин тиззасидан олган жароҳати туфайли Жаҳон Чемпионатига боролмаслигини эшитганингиз аниқ. Бундан тушкунликка тушган Франк инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали қуйидаги ички кечинмалари билан бўлишди:

“Бу Колумбиянинг Нечи шаҳри кўчаларида ялангоёқ югириб юрган болакайнинг орзуси эди. Хуан Куадрадо ва Хамес Родригеснинг ўйинлари, Давид Оспинанинг сейвлари, Абель Агилар ва Карлос Санчеснинг майдон марказидаги ҳаракатлари, ўтган Жаҳон Чемпионатида Зуньига, Сантьяго Арьяса ва Пабло Армеронинг пасларидан ҳайратланган ва танаси жунбушга келган болакай шу турнирнинг бир бўлаги бўлишни орзу қиларди.

Мен бу учун қаттиқ курашдим, ўз устимда тинимсиз ишладим, энг яхши ўйинчи бўлишга интилдим. Ҳозир эса юрагим майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди. Орзуларим томон етаклайдиган эшик олдида турибман. Бироқ, унга яқин боролмаяпман. Бу жуда оғир.

Лекин ишончим сўнмади. Яратган эгамга бўлган кучли ишончим. У мени бахтли ва мағрур қила олди. Демак, буёғига ҳам ўзи менга куч ато этади. Мен бу вазиятдан чиқоламан. Бунга Радамель Фалькао ёрқин мисол бўла олади. Улар буни эплади. У ҳолда мен ҳам бунинг уддасидан чиқоламан.

Оила аъзоларим, севган қизим, дўстларим ва терма жамоадаги ҳамкасбларимга ташаккур. Улар ҳамиша ёнимда ва доим мени қўллаб-қувватлашади. Дилимдаги барча гапларимни айтгим келяпти. Аммо ҳаммасини сўз билан ифодалаб беролмайман. Орзум ҳамон мен билан. Яратган эгамга бўлган ишончим туфайли ҳали барча ниятларимга эришаман!”


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика