ЖЧ-2010нинг энг яхши ўйинчиси Диего Форлан Фергюсонни ғазаблантиргани ва МЮдан кетишига сабаб бўлган омил ҳақида гапирди
28 mar 11:26
News
ЖЧ-2010нинг энг яхши ўйинчиси Диего Форлан Фергюсонни ғазаблантиргани ва МЮдан кетишига сабаб бўлган омил ҳақида гапирди
"Сэр Алекс Фергюсон "Челси" билан ўйинимизда майдон намлиги сабаб ёмғирга мўлжалланган бутсаларни кийишни маслаҳат берди. Лекин мен бошқа бутса кийишга қарор қилдим ва унга: "Мендан нима хоҳласангиз, ҳаммасини қиламан", - дедим.
Ўйин давомида мен бир нечта қулай вазиятларни қўлдан чиқардим ва бутсаларим туфайли сирпаниб кетдим. Шундан кейин оёқ кийимларимни тезда алмаштириб олиш учун майдон четига бордим, лекин сэр Алекс барча бутсаларни олиб қўйди ва менга майдонга қайтишимни айтди. Бу менинг "Манчестер Юнайтед" сафидаги сўнгги ўйиним бўлди...
Фергюсоннинг "Юнайтед"да узоқ вақт муваффақият қозонишининг сабабларидан бири унинг майда деталларга ҳам эътибор қаратиши эди", - дея сўзлаб берди Форлан.

Эслатиб ўтамиз, Диего Форланнинг МЮ сафидаги сўнгги ўйини 2004 йилнинг 15 август санасида "Челси"га қарши "Стэмфорд Бридж" стадионида бўлиб ўтган. Ўшанда Жозе Моуринью бошчилигидаги "аристократлар" Эйдур Гудйонсеннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишган. Форлан эса "қизил иблислар" сафида 73-дақиқада Эрик Жемба-Жембанинг ўрнига майдонга тушган.

Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments