Latest news

19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:40Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  33 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик" News

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик"

Суперлигада қолиш учун курашишда давом этаётган "Сурхон" Суперлиганинг 22-турида Жиззахда муҳим уч очкога эга бўлди.

Термизликлар “Сўғдиёна”га қарши баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Бу ғалабадан кейин “Сурхон” турнир жадвалида 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди. Хўш, жамоа Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқа олдими? Буни билиш истагида "Сурхон" етакчи футболчиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки "Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатади, охиригача курашади. Биз эса ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Катта иштиёқ эвазига эришдик. Чунки жамоамизга уч очко жуда зарур эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани Cуперлигада қолишини англатадими?

- Йўқ, албатта. Чунки биз ҳали вазифани бажара олмадик. Бизни олдинда янадан қийин беллашувлар кутиб турибди. Айнан шу беллашувларда ижобий натижалар қайд этишимиз керак.

- Жамоангизнинг қолган 4 та баҳси ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Кўриб турибсиз, Суперлигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ишонаманки, биз олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қайд эта оламиз. 

-  Испаниялик мутахассислар жамоани қанчалик ўзгартира олишди?

-  Анча яхши томонга ўзгартира олди. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга яхшиланмоқда. Европача услубни қўллашга интилишмоқда. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, буни олдиндан айта олмайман. Чунки ғолиблик учун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" курашмоқда. Ким кучли бўлса, ўша чемпионликни тантана қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика