Latest news

19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  48 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  4 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1

Жавоҳир Сидиқов: “Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз - мухлисларимиз" News

Жавоҳир Сидиқов: “Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз - мухлисларимиз"

Олий лиганинг 25-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин, жамоа етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги пайтларда бироз жароҳатлар исканжасига тушиб қолдим. Шу туфайли ўйинларда бор кучим билан ўйнай олмадим. Худога шукр энди барчаси ортда қолди ва навбатдаги ўйинга тайёрман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. “Пахтакор”га қарши ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Биз ўша баҳсни унутдик ва “Навбаҳор”га қарши жиддий тайёрланмоқдамиз.

“Водий дерби”лари республикамиздаги энг шиддатли дербилар ҳисобланади. Бу учрашув натижаси биз учун катта аҳамиятга эга эканлигини барчамиз жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз, бошқа ҳар қандай натижа бизни қониқтирмайди.

“Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз  мухлисларимизнинг ёнимизда эканликлари, деб ўйлайман. Жамоамиз ўтган мавсумда бироз қийин вазиятга тушиб қолганида ҳам мухлисларимизнинг далдалари туфайли вазиятдан чиқиб кетган эдик. Эртага ҳам бизни жонкуяр мухлисларимиз астойдил қўллаб туришади, деб ишонаман. Ўзимдан келиб чиқиб айтсам, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар қандай футболчига илҳом бағишлайди.

Барча мухлисларимизни “Марказий” стадионига таклиф қиламан. Келинглар, сизлар билан бирга “дерби”да албатта ғалаба қозонамиз!, - дейди Сидиқов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика