Latest news

11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  0 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  4 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  2 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  15 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" News

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика