Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  19 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  223 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Жавоҳир Илёсов - "Металлург" билан ўйин, тайёргарлик ва энг яхши кўрган дарвозабони ҳақида News

Жавоҳир Илёсов - "Металлург" билан ўйин, тайёргарлик ва энг яхши кўрган дарвозабони ҳақида

"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов Coca Cola Суперлиганинг 8-тури доирасида "Металлург"га қарши ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Металлург"га қарши ўйиндан олдинги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- "Металлург" билан яхши ўйин бўлади. Нафақат "Металлург", балки, бошқа жамоалар билан ўтган ўйинлар ҳам қийин ўтди. Навбатдаги учрашувлар ҳам мураккаб ўтиши аниқ. Суперлигада оддий баҳслар ўтмаяпти. "Металлург" яхши жамоа, уларга қарши ўтадиган баҳсга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Гарчи ОЧЛда мағлубиятга учраган бўлсак-да, жамоадошларимнинг кайфияти яхши ҳолатда.

- "Локомотив"га ўтиш ҳаётингизда нималарни ўзгартирди?
- "Локомотив"га ўтишим фаолиятимда катта ўзгаришларга олиб келди. Чунки барча футболчилар чемпион жамоада ўйнаш ёқимли. Мен ҳам ёшлигимдан чемпион жамоа таркибида ўйнашни мақсад қилгандим. Орзуларимга эришяпман. Энди келгусида яхши ўйинлар кўрсатиб, "Локомотив" мухлисларини хурсанд қилмоқчиман.

- Қайси дарвозабоннинг ўйинларига мухлиссиз?
- "Тоттенхэм" ва Франция термаси дарвозабони Уго Льориснинг ўйинлари менга ёқади. Ҳар доим унинг ўйинларини кўриб, ундан ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Нега айнан дарвозабонликни танлагансиз? Дарвозабон бўлишга сизни нима ундаган?
- Ёшлигимдан кўриб, дарвозабонликка қизиққанман. Ёшлигимда Икер Касильяснинг ўйинларини кузатиб юриб, кўчаларда, асфальтларда футбол ўйнаб, оёқлар шилингунча тўп тепардик. Кейинчалик футбол мактабига бордим ва аста-секин улғайиб, орзуларимга эришмоқдаман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика