Latest news

18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  2 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  4 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз" News

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2022 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиряпти.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда таркибни ҳам кескин кучайтирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Локомотив"дан Жавоҳир Илёсов таклиф қилинди. "Темирйўлчилар" сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг янги жамоага ўтишига нима сабаб бўлди? Шу ва бошқа саволлар билан Илёсовга юзландик. 


- Аксарият ҳолларда футболчилар пойтахт клубига янада ўсиш, юқори ўринларни эгаллаш, халқаро майдонда тўп тепиш учун келади. Шундай экан "Локомотив"даги фаолиятингиз давомида кўзлаган мақсадларингизга эришдингизми?

- Албатта бу жамоага чемпионлик учун келган эдим. Ўша йили "Локомотив" ОЧЛда иштирок этарди. Шу орқали янги поғонага чиқишни ният қилгандим, дея оламан. Ўша вақтларда мени илиқ қабул қилиб олишди. Умуман олганда тез киришиб кетдим. Ушбу жамоада ўтган уч йил давомида ҳаммаси ажойиб бўлди. Афсусланадиган ҳолат юз бергани йўқ. Бунинг учун "Локомотив" клубига раҳмат айтаман. 

- "Локомотив"даги уч йил давомида Пётр Гизимчук, Даниэль Чабрера, Алишер Аҳмедов сингари дарвозабонлар билан ишладингиз...

- Мазкур мутахассислар билан ишлаш мен учун катта бахт, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Билганларини биз билан баҳам кўришган. Улардан кўп нарса ўргандим.   

- Жамоани тарк этишингиз ҳақида...

- "Локомотив"ни тарк этиш - ўзимнинг фикрим. Сўнгги йилларда бир жойда туриб қолдим. Ўсиш бўлмади. Кўп хатолар қилдим. Ниманидир ўзгартиришим керак эди. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга деганларидек, бу йил яхши ҳаракат қилиб терма жамоадан чорлов олишга ҳаракат қиламан. 

- "Қизилқум"дан таклиф қачон келиб тушди? Бу жамоага ўтиш ривожланишми ёки таваккал?

- "Қизилқум" варианти мавсум тугаганидан бери бор эди. Ўйлаб ўтирмай гаплашиб олдик. Ҳамиджон Актамов билан келишдик. 

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Мақсадимиз совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига кириш. Шунингдек, мухлисларни яхши натижалар билан хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика