Latest news

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  6

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди” News

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди”

Биласиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Осиё чемпионати саралаш босқичида Афғонистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони рақиблик қилади.

Гурухда ғолиблик учун рақобатда мезбон жамоа яъни, саудиялик ёшларни мағлуб этишга тўғри келади. Одатда, бу каби ўйинлардан аввал мухлисларда ўзига яраша ҳадик бўлади. Лекин, футболчиларда муваффақиятга бўлган интилиш ўта юқори. Сўзимизни терма жамоа сардори Жасур Жалолиддинов ҳам тасдиқлади.

- Ҳозирги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси савия ва маҳорат бобида Осиё грандлари билан тенглаша оладими?

- Сиз Япония ва Кореяни назарда тутяпсизми? Менимча, улар биздан доим устун бўлиб келган. Юқори савиядаги терма жамоаларни кучли хоҳиш ва ирода эвазига мағлуб этиш мумкин.

- Мусобақадаги рақиблар тўлиқ ўрганилдими? Афғонистон билан “CAFA CUP” турнирида жуда қийин ўйин ўтказган эдик...

- Деярли барчаларини яхши биламиз. Ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Кўзлаган мақсадимизга эришиш ва бизни қўллаб-қувватлаб турган исонларга чиройли ўйин ва ғалабани тортиқ қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Барибир гуруҳда биринчи ўрин учун кураш Саудия Арабистони билан кечиши табиий...

- Албатта. Икки йил олдинги мағлубиятни унутганимиз йўқ. Бунинг учун улардан реванш олиш пайти келди деб ўйлайман. Йигитларда иштиёқ кучли. Агарда, Осиё чемпионати ватанимизга берилмаган тақдирда ҳам ўз ўйинимиз билан бунга лойиқ эканлигимизни кўрсатмоқчимиз. Турнир олдидан ҳаммаси жойида. Муаммолар йўқ.

- “Бунёдкор” ўйинидаги пасайишнинг сабабларини айта оласизми?

- Кечирасиз, бу борадаги саволларга аниқ жавоб бера олмайман.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика