Latest news

18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  0 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  3 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1

Жасур Жалолиддинов: "Локомотив"да "Беневенто"га қараганда эътибор ва ташкилотчилик кучли" News

Жасур Жалолиддинов: "Локомотив"да "Беневенто"га қараганда эътибор ва ташкилотчилик кучли"

Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га йўл олишидан олдин унга Италия ва Туркия клубларидан ҳам қизиқиш бўлган эди. Хўш, у нима учун айнан Россияни танлади? "Тезкор Студия"нинг галдаги сонида иқтидорли ярим ҳимоячи ушбу саволга жавоб бериб ўтди.

"Локомотив" ва "Бешиктош" вариантидан бирини танлаш қийин бўлди. Бу борада яқинларим кўп маслаҳатлашдим. Туркия таваккал қўл урилган иш бўлиб қоларди мен учун. Россия чемпионатида Элдор ака, Остон Урунов тўп тепмоқда. Бир-биримизга яқинмиз. Тил, менталитет, шароитга мослашишда муаммо бўлмайди бу ерда. Шу томонларини ўйладим. Барибир Италияда ҳам тил борасида кўп қийналардим. Кўриб келганимдан кейин бунга яна бир бор амин бўлдим. "Локомотив"да "Беневенто"га қараганда эътибор ва ташкилотчилик кучли. 

Янги жамоага ўтаётганимда "Бунёдкор"даги кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Менга ҳеч ким мана бу жамоага ўтишинг шарт ёки керак демади. Клуб раҳбарияти қароримни тўғри тушунди. Танлов имкониятини ўзимга қўйиб бериб қўллаб-қувватлашлигини айтишди",- дейди Жалолиддинов.

 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика