Latest news

09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  0 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  7 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  2 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  2 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  13 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  12 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  24

Жасур Ҳасанов: 3-тур учрашувида бўлган хунук ҳолат учун узр сўрайман News

Жасур Ҳасанов: 3-тур учрашувида бўлган хунук ҳолат учун узр сўрайман

2019 йилги Ўзбекистон чемпионати Суперлигаси 3-тури доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” учрашувининг 84-дақиқасида футболчи Жасур Ҳасанов билан тўғридан-тўғри эфирда юз берган ҳолат юзасидан жамоа қароргоҳида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни АГМК футбол клуби бош директори Муҳтор Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди ва навбатдан ташқари йиғилиш чақирилишига туртки бўлган воқелик юзасидан аввало ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, футбол клубида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ҳар қандай ҳолатда ҳам спорт этикасига доимо амал қилиши зарур эканини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Суперлига 3-тури доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” учрашувининг 84-дақиқасида тўғридан-тўғри эфир пайтида Жасур Ҳасанов билан боғлиқ юз берган хунук манзарани изоҳлаб бериши учун футболчига сўз берилди. – Ўзбекистон чемпионатидаги 18 йилдан ошиқроқ фаолиятим мобайнида футбол жамоатчилиги, айниқса, мухлисларга бўлган ҳурматим доимо юқори бўлиб келган. Турли ёшдаги терма жамоалар, тўп тепган ҳар бир клубимдаги фаолиятларим мобайнида ўз ҳатти-ҳаракатларим билан мухлисларга хурсандчилик улашишни ўзимнинг устивор вазифам қилиб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. 3-тур учрашувимиз доирасида мураббийлар томонидан захирага олинганимдан сўнг бўлган хунук воқеликда ўзимни оқламоқчи эмасман. Аксинча, футбол жамоатчилигидан, ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, рақиб жамоа вакиллари, мухлислардан узр сўрамоқчиман. Бундай ҳолатни нафақат ўзимда, балки фаолият олиб бораётган жамоада ҳам бошқа такрорланмаслигига нафақат сўз бераман, балки бунга амалий кўмакчи бўлиб ҳам ҳизмат қилишга тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиликдаги ҳозирги фаҳрий ёшимда ёш авлод вакилларига намуна бўлувчи, уларни тажрибаларини ошишига ҳизмат қилувчи, ҳам ҳулқий, ҳам спортчи сифатида тўғри йўлни кўрсатиш ва келажакда улардан яхши футболчилар етишиб чиқишида қўлимдан келганича яхши амалларни қилишга тайёр эканлигимни билдирмоқчиман, - деб қаттиқ пушаймон бўлган Жасур Ҳасанов ўз сўзини якунлади.


Бош мураббий Миржалол Қосимов ҳам ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирар экан, қуйидагиларни гапириб ўтди: - Сизлар эл оғзидаги, халқ кўз ўнгидаги йигитларсизлар. Нафақат майдонда ёки унинг атрофида, балки шахсий ҳаётда ҳам бошқаларга намуна бўлувчи, жамиятдаги ҳар бир инсон кайфиятига таъсир ўтказиши мумкин бўлган соҳада меҳнат қиляпсизлар. Футбол орқали оилаларга хурсандчилик улашиб, бошқа соҳаларнинг иш унумини кескин ошишига ҳизмат қилишингиз ҳам мумкин. Шундай экан, чиройли ўйин, намунавий ҳулқ ва спортчиларга хос бўлган кун тартиби билан бошқаларга ўрнак бўладиган амаллар қилишни кўпайтиринг.

Йиғилиш якунида АГМК ПФК футболчиси Жасур Ҳасанов ойлик иш ҳаққининг 50 фоизи миқдорида моддий жаримага тортилиши ҳамда унинг ойлик маошидан ушлаб қолинган пул миқдорига спорт анжомлари, футбол тўплари ва шу кабилар харид қилиниб, аҳоли орасида спортнинг, хусусан футболнинг оммавийлигини ошириш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар болаларига тарқатилишига қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, бу каби ҳолатлар яна такрорланадиган бўлса, ҳар қандай футболчи бунданда оғирроқ жазога тортилиши айтилди.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика