Latest news

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  1 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  5 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди" News

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Жасур Ҳамроев фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан шиддат юқори бўлди дея оламан. Очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Бундай ўйинларни телевидиние орқали кўрсатиш керак эди. Учинчи ўринни эгалладик. Аслида мақсадимиз Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш эди. Мавсумни юқори нотада якунлашимиз талаб этиларди. "Шўртан" ҳам ғалабага ҳақли эди. Ким вазиятлардан фойдаланиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ютуқ барибир ёқимли.

Бу - футбол. Бугунги ўйин тарихда қолди. Бу билан тўхтаб қолиши керак эмас. Қўлимиздан келганча элитага йўлланма олишга ҳаракат қилдик. Мавсум якунидаги ўйинларда таркибимиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди, жароҳатлар, дисквалификациялар ва ҳоказо. Натижада ёш футболчиларга имконият бердик. Лекин улар бир хил даражада тўп тепа олишмади. Кейинги мавсум яхши таркиб жамлаган ҳолда Суперлигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Футболда захирангиз ёки фундамент бўлмаса узоққа бориб бўлмайди. Бошқа вилоятдан футболчи тажрибали ижрочилар олиб келинишига қарши эмасман. Лекин доим захира бўлиши керак. Жамоадаги тақдирим раҳбариятнинг қўлида, эртага ишлаймизми йўқми барини улар ҳал қилишади",- дейди Жасур Ҳамроев.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика