Latest news

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  64 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади» News

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади»

Про лига 16-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашувидан кейин шу куни Самарқанд жамоасини майдонга бошлаб тушган Жасур Ҳамроев ўйин ҳақида тўхталди.

«Муҳим ғалабага эриша олганимиз ва мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандман. Бугун бутун жамоамиз ўйиндаги ғалаба бизга қай даража муҳимлигини яхши англаганди. Биласиз, ҳозир Суперлига учун тўрт клуб кураш олиб бормоқда ва ҳар бир ўйин жуда оғир ўтмоқда. Йигитлар масъулиятни чуқур англаган ҳолда майдонда борларини беришди ва уч очкога эга чиқишди. Ушбу ғалаба учун ҳар бир футболчидан тортиб клубнинг оддий қоровулигача ҳиссаси бор, деб ўйлайман.

Бугун йигитлар ҳам, биз ҳам ҳеч қандай босимни ҳис қилганимиз йўқ, энг аввало Самарқанд шаъни ва футболи учун майдонда борларини беришди. Мақсад ўзгармайди – Суперлига учун охиригача курашишда давом этамиз. Элитага чиқишимизни мухлислар каби ҳар бир футболчи ҳам хоҳлайди. Йигитларимизда ўйиндан-ўйинга ишонч ортишига ишонаман.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жиддий ротация қилдик деб ўйламайман, ҳаммаси ўша ўзимизни таркибдаги футболчилар. Бугун ўзларига кўпроқ ишонишди, омад ҳам биз томонда бўлди. Қолаверса, бугун ҳужум чизиғида майдонга тушган Амиржон Сафаровни алоҳида эътироф этган бўлардим. У ҳужумда бўлгани каби яримҳимояга ҳам катта ёрдам берди, ўйинни ўзига олишга интилди. Умуман олганда, жамоамиз асоси ёшлардан иборат эканлиги учун уларнинг ўйиндан-ўйинга ўзига бўлган ишончи ортади. Йигитларимиз меҳнатлари эвазига пешқадам «Нефтчи»дан устун келишди. Улардан иштиёқ кучли бўлди.

«Шўртан» билан ўйин? Орқага йўл йўқ. Эртадан навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Бутун жамоа катта иштиёқ билан меҳнат қилиб, навбатдаги баҳсда ҳам фақат ғалабани кўзлайди», - дейди ўйиндан кейин Жасур Ҳамроев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги турда ўз майдонида «Шўртан» клубини қабул қилади. Баҳс 14 ноябрь шанба куни ўтказилади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика