Latest news

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  4 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  8 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”да қолишни истайман. Лекин мен учун ўйин амалиёти муҳим” News

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”да қолишни истайман. Лекин мен учун ўйин амалиёти муҳим”

Иқтидорли ҳужумчи Жасур Ҳакимов сўнгги йилларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказиб келаётганди.

Ўтган мавсум у жамоаси таркибида 22та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 6та тўп киритган. Хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” футболчиси саналадиган Ҳакимов айни дамда “шерлар” машғулотларида иштирок этмоқда. Хўш, Жасур бу йил “Пахтакор”да ўйнайдими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида унинг ўзига мурожаат қилдик.

- “Пахтакор” билан беш йиллик шартнома тузгандим. У ҳамон ўз кучини йўқотгани йўқ. Шу боис хуқуқий жиҳатдан “шерлар”га тегишлиман. Ўтган йиллари “Сўғдиёна”да ижара асосида ўйнаб келаётгандим. Айни дамда эса “Пахтакор” иҳтиёрига қайтганман. Ҳозирча жамоа машғулотларида астойдил ишлаяпман.

- Келгуси тақдирим ҳақида ҳозирча тайинли гап айта олмайман. Яширмайман айрим клублар мени ўз сафига чорламоқда. Бу борада “Пахтакор” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда иш тутаман.  

- Ўзимга қолса бу йил ҳам гарчи ижара бўлсада, бошқа ўртамиёна жамоага бориб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганим маъқул. Чунки айни ўйнайдиган пайтим келганида “Пахтакор” захирасида ўтириш, бу – ўсишдан тўхтаб қолиш демакдир. Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, ҳозир “шерлар” сафида ҳужумчи Игорь Сергеевга бўлган ишонч юқори. У миллий терма жамоа даражасидаги ўйинчи. Мураббий ўзига душман бўлмаса керак, уни захирага ўтказиб, мени асосий таркибда ўйнатгани. Яна ким билади дейсиз. Ҳозирча машғулотларда иштирок этяпман.

- Албатта, “Пахтакор”дек Осиёнинг энг кучли клубларидан бири бўлган жамоада ўйнаш шараф. Менимча ҳар қандай футболчи “шерлар” таркибида ўйнашни истайди. Осиё чемпионалар лигасида ўйнаш имкониятини юзага келади. Бироқ гап ўйнаш ўйнамасликда.

- Яқинда Даврон ака Файзиев билан учрашиб, гаплашганимда яна “Сўғдиёна”га қайтишим борасида фикримни сўради. Аммо назаримда жиззахликлар яна мени ижарага олиб ўйнатишни унчалик истамаётгандек. Олдимда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмас. Аммо якуний қарорни “Пахтакор” раҳбарияти чиқаради – дейди Жасур Ҳакимов.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика