Latest news

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!" News

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.





- "Металлург" клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Академияга катта эътибор бериш орқали келажакка интилмоқда. Бугун албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлислар хафа бўлмай туришсин. Испаниядан яхши мутахассислар келиб, академиямизни кучайтиришади. 

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар дарвозамиз томон нечта зарба беришди? 3 тами, 4 тами? 2 та гол урди. Бу – футбол", – дейди Жасур Абдураимов.

- Охирги йилларда Суперлигадаги клублар академияга эътибор қаратишни бошлашди. Ўзбек клублари 80-90 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлиши учун неча йил керак бўлади? 

- Ўзбек клубларини билмайман, аммо "Металлург"га 3-4 йил керак. Биз ҳозир ҳам фақат маҳаллий футболчилар билан ўйнаяпмиз. Бизга легионер керак эмас. Ўзимизнинг футболчиларни кўтаришимиз керак. Насиб қилса, 5 октябрь куни академиямиз очилади. 

- "Металлург" дарвозасига урилган иккинчи голда ҳакамлар оффсайдни кўрмай қолишди. Клуб шикоят ёзадими? 

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Бир марта ҳакамлар ҳақида гапиргандим, кейин жарима тўладим. Мен мураббийман. Бир нарсадан хайронман: Ҳар доим ёки мураббий, ёки футболчи айбдор бўлади. Ҳамма хато қилади, тўғри, лекин "Металлург" клубининг ўзига қарши 6-7 марта хато кузатилмоқда. Бу кимгадир керакми ёки керакмасми, бу нарсаларга аралашмайман. Мен ёш футболчиларни кўтараман, академияни кучайтирамиз ва "Металлург"га ёрдам бераман. Ҳакам хато қилдими ёки қилмадими, тушунмайман ва билмайман. Мен ҳакам эмасман.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика