Latest news

22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  0 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  3 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  4 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  11 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  74 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  5

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди News

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти маълум қилди.

"ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг марказлаштирилган учрашувлари вақтини белгилашда ўйинларнинг Тошкент шаҳрида — 19:00, Тошкент вилоятида — 18:30 ҳамда прожекторида муаммолар бор стадионларда — 17:00 (шомга қадар тугаши инобатга олиниб) ўтишини ҳисобга олганди.

“Сурхон” — “Навбаҳор” учрашуви якунида меҳмонлар устози вақт масаласи ҳақида фикр билдирди. “Пахтакор” раҳбарияти “Жар” стадиони прожекторлари масаласида иш олиб борди, ЎзПФЛ комиссари кеча — 20 август куни ёритиш тизимини қайта кўздан кечирди.

Бугун — 21 август куни ЎзПФЛ ва “Спорт” телеканали ўртасида ўйинлар вақти масаласида учрашув бўлиб ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб, “Спорт” телеканали 22 август кунги “Навбаҳор” — “Машъал” учрашувини ҳамда 24 август кунги “Қўқон-1912” — “Андижон" учрашувини 18:30 да жонли эфирга олиб чиқишни маълум қилди. “Жар” мезбонлигидаги сўнгги ўйин — “Локомотив” — “Насаф” 27 август куни 17:00 да старт олиши белгиланганди. Айни вақтда “Спорт” телеканали мазкур учрашув вақти масаласида иш олиб бормоқда. Ўйин ёзиб олинган ҳолатда намойиш этилса ҳеч қандай муаммо бўлмайди, бироқ ЎзПФЛ мухлислар ўйинларни уйдан туриб кузаётгани сабаб, учрашувларнинг жонли ўтишидан манфаатдордир. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

ЎзПФЛ теледастурлардаги ўзгаришлар учун “Спорт” телеканалига миннатдорчилик билдиради", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" устози Андрей Канчелськис 10-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин мусобақа ташкилотчилигидан норозилигини очиқчасига баён қилган ва ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев россиялик мураббийга жавоб қайтарган эди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика