Latest news

15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  0 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  3 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  4 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  4 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди News

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларидан бири — Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тай Йонг қитъа биринчилигига борадиган таркибни маълум қилди.
2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида “С” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпиячиларининг мусобақадаги илк рақиби бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси таркибида бир неча ёрқин ва таниқли футболчилар бор. Улардан бири — Германиянинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Рю Синг Ву. 1993 йилда таваллуд топган футболчи ушбу мавсумда ливеркузенликлар таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Австриянинг “Ред Булл” жамоаси аъзоси Ҳванг Ҳи Чан ҳам таркибдаги яна бир истеъдодли футболчилардан биридир.

Ушбу таркибдан умумий 10 футболчи 2012 йилда 19 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Қуйида Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига борадиган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Ли Чанг Кюн (“Пусан”), Ким Донг Жун (“Йонсей Юниверсити”), Гу Сунг Юн (“Консадоле Саппоро”, Япония)

Ҳимоячилар: Сим Санг Мин ( “Сеул”), Йон Жей Мин (“Сувон Самсунг”), Сонг Жу Ҳун (“Мито Ҳоллиҳок”, Япония) Ли Сеул Чан ( “Чоннам Драгонс”), Жунг Сеунг Ҳюн (“Ульсан Хюндай”), Ҳванг Ки Вук (“Йонсей Юниверсити”), Гу Ҳйонг Жун (“Пусан”) Парк Донг Жин (“Гвангжу”)

Ярим ҳимоячилар: Ли Йонг Жай (“Ульсан Хюндай”), Ким Сунг Жун (“Ульсан Хюндай”), Квонг Чанг Ҳун (“Сувон Самсунг”), Парк Йонг Ву (“Сеул”), Йу Ин Су (“Токио”, Япония), Ли Чанг Мин (“Чоннам Драгонс”), Канг Санг Ву (“Поханг Стилерс”), Мун Жанг Жин (“Поханг Стилерс”) Рю Синг Ву (“Байер”, Германия)

Ҳужумчилар: Ким Хюн (“Жежу Юнайтед”), Ҳванг Ҳи Чан (“Ред Булл Зальцбург”, Австрия) Жин Сунг Вук (“Инчон Юнайтед”)


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика